Асосий мавзулар
6 май 2023

6 май – Скобелев етовидаги рус босқинчилари Хива хонлигининг Ахалтака вилоятини ишғол қилди

1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация қилишди.

Бу Гўктепа жангида енгилган рус аскарларининг навбатдаги тажовузи сифатида тарихга кирди.

Рус армияси 1881 йилнинг 25 январида Гўктепада туркманларнинг қаттиқ қаршилиги билан юзлашиб, орқага чекинишга мажбур бўлган эди.

25 январь Туркманистонда Гўктепа шаҳидларини эслаш куни деб эълон қилинган.

Россия истилочилари 1879 йилгача ҳам Хива хонлигига кўп марта ҳамла қилиб, уни ишғол қила олмаган.

Екатерина II даврида Қрим хонлиги (1772 й.) босиб олинди. Кавказ халқларининг тобе этилиши эса бутун ХIХ аср давомида кечди.

1813 йилда Пруссия урушидан кейин Озарбайжон қўлга киритилди, 1859 йилда Доғистон ва Чеченистон, 1864 йилда черкаслар юрти босиб олинди. Чеченлар билан 60 йил жанг қилинди. 19-асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёдаги мусулмон давлатларини забт этиш бошланди. Сал илгарироқ чор ҳукуматига бўйсундирилган татар ва бошқирдларни зўрлаб чўқинтириш, яъни насроний (христиан) динига киритиш сиёсати юритилди.

«Дунё славянларники, славянлар эса Россияники», деб ўзгалар юрти устида қилич ўйнатган қонхўр рус генераллари Перовский, Верёвкин, Черняев, Кауфман, Куропаткин, Скобелев ва уларнинг минг-минглаб маслакдошлари Кавказ, Кавказорти, Сибирь, Узоқ Шарқ, Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўлкаларини босиб олиб, Россия мустамлакасига айлантирдилар. Сибирь ўлкаси ҳамда Туркистондаги битмас-тутанмас ер ости ва ер усти бойликларига кўз олайтирган чор маъмурларидан бири – Россия империясининг молия вазири Вишнегородский «Ўрта Осиё – рус тожидаги энг қимматбаҳо дур», деб ёзганида Россиянинг келажакдаги иқтисодий юксалиши Ўрта Осиёга боғлиқ эканлигини назарда тутган эди.

Россия империяси Ўрта Осиёга қанча куч билан бостириб келган эди? Ҳисоб-китобларга қараганда, кучлар сони Кавказ урушида қатнашган аскарлардан бир неча баравар кўп ва қирғини ҳам даҳшатлироқ бўлган. Ўрта Осиё ва Қозоғистонга юриш даврида Фарғона генерал-губернатори: «Мингта сарт бир рус аскари этигининг пошнасига арзимайди», деб ёзган бўлса, уларнинг бошқа бири – Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман: «Амир (Бухоро амири) исёнкорларидан (1868 й.) бирортаси ҳам асир олинмасин. Қўлга тушганларнинг ҳаммаси, ҳаттоки ярадорлар ҳам отиб ташлансин», деб фармон берган эди.

Ҳарбий тарихчилар А.Терентьев, М.Иванин, 3.Кастелская Қозоғистондаги шаҳар-қишлоқларни, Ўрта Осиёнинг маданий маркази бўлмиш Тошкент шаҳрини вайрон этиб, минг-минглаб бегуноҳ оддий одамлар қонини дарё қилиб оқизган генераллар Черняев, Скобелев, Ионов, Куропаткин, Ивановларни қаттиқ қоралашган. «Черняев ашаддий шовинист эди. Унинг назарида, Қўқон хонлигида яшаган ўзбеклар, қирғизлар, қипчоқлар ва бошқа халқлар фақат тўн (чопон) кийганликлари учунгина қириб ташлашга лойиқ», деб ёзган эди тарихчи зобит Кастелская.

«Скобелев Ивановни зуғумга олгач,- деб ёзади Б.Наливкин,- у қўл остидаги аскарларини ҳужумга бошлаб, эмизикли болаларгача чопиб ташлади».

Россия империясинииг Кавказ ва Ўрта Осиёда юритган босқинчилик сиёсатини ҳатто жаҳон йўқсилларининг доҳийлари ҳам қоралаган эдилар.

В.И.Ленин «Туркистон мустамлакачиликнинг энг ёрқин намунасидир», деб ёзган бўлса, Фридрих Энгельс ва Карл Маркс Чор Россиясининг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилик ва талончилик сиёсатини ўз асарларида қаттиқ танқид остига олдилар.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 май 2023
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда Тошкентда яшаëтган Умида Ҳақназар ...
20 август 2024
Рассом Туз
23 апрел 2016
Кун карикатурасида бугун Eltuz.com, рассом Элсевар қаламига мансуб, автобус чиптачиси томонидан қулоғи чўзилаётган болакай суратини тақдим этади. Дунёнинг турли ...
20 ноябр 2019
Қашқадарë вилоятининг Чироқчи туманидаги Бешчашма қишлоғида ИЖ русумли ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. «Элтуз»га юборилган видеода «Қизил ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...