Вақт машинаси
18 май 2023

18 май – Бир сурат тарихи: Абдуллабек ва Раҳбархоннинг севги ҳикояси

1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда Тошкентда яшаëтган Умида Ҳақназар Eltuz.com га ўз бобоси ҳақида мақола ëзиб берди.

rasm1402Тошкентнинг сўнгги романтиги

1914 йилнинг 18 майида Франциянинг Елисей саройида Дания қироли шарафига зиëфат берилди. Римдаги тамаки фабрикаси ишчилари иш ташлади. Токиода ўн бешинчи одам ўлатга чалиниб ўлди. Денгизда ҳалокатга учраган «Сольферино» кемасига бадавий араблар ҳужум қилди. Тифлисда илк техника дорилфунуни биносига тамал тоши қўйилди.

Айнан 18 май куни Россия империяси орқа ҳовлиси сифатида кўрилган Туркистоннинг Тошкент шаҳридаги фотостудияга жадид ëшлар – Абдуллабек, Абдуносир, Омон ва Бадир кириб келди.

rasm1403Расмдаги Абдуллабек менинг катта бобом бўлади. Абдуллабек Мирзааҳмадбек (Ниëзбек) ва Зулайҳо бегим оиласидаги тўрт ўғилнинг иккинчиси эди.

Табиатан камтар, закий ва романтик одам бўлган, Европа қадриятлари асосида таҳсил олган Абдуллабек аëлларга эҳтиром билан қарар, уларнинг қалби ва ақлини забт қилиш истагида эди.

Абдуллабек 24 ëшга кирганида Тошкентнинг аслзода хонадонларидан бирида камол топган Раҳбархон деган аëлни севиб қолади. Раҳбархоннинг ота-онаси эса уни диний уламолардан бирининг ўғлига унаштириб қўйишганди. Фотиҳани бузиш ўша даврда оила шаънига дарз келтириши мумкин эди.

rasm1405Абдуллабек ва Раҳбархон қочишга аҳд қилишади. Севишганлар поездга ўтириб, империя бошкенти Санкт–Петербургга келишади. Бу никоҳдан Муҳаббат деган қизалоқ дунëга келади.

Санкт-Петербургнинг рутубатли ҳавоси тошкентлик ошиқлар табиатига тўғри келмайди. Икки йиллик ғурбат сўнггида улар Тошкентга қайтишади.

Санкт-Петербургнинг нам ҳавосида зотилжам касалига йўлиққан Раҳбархон оламдан ўтади. Ўлимини сезган аëл эрига васият қилиб, “олти ойдан кейин албатта уйланинг, қизим онасиз ўсмасин”, дейди.

Аммо онасининг ўлимидан сал ўтмай қизалоқ ҳам вафот қилади. Шу тариқа тошкентлик романтикнинг севги ҳикояси фожеавий якун топади.

Кейинчалик Абдуллабек бошқа аëлга уйланиб, бола-чақали бўлди, бу энди айри ҳикоя. Абдуллабекнинг ўзи эса 1925 йили оламдан ўтган.

Умида Ҳақназар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 апрел 2016
Америкалик қўшиқчи 57 яшар Принс ўзининг Миннесотадаги овоз ëзиш студиясида ўлик холда топилди. Қўшиқчи ўлими ҳақида унинг матбуот котиби ...
15 январ 2018
14 январь куни Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни шу пайтгача мисли кўрилмаган даражада кенг нишонланди. Президентнинг шу муносабат билан табриги ...
16 ноябр 2020
Ўзбекистон мактабларида дарсдан олдин мадҳия куйланиб, танаффусда махсус радиокарнайлардан ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттирила бошланди. Жорий қилинган бу ...
12 июн 2020
Гоҳида сизни гар ўртаса алам, Қора бўлиб кетса бу ёруғ олам, Кўзларда айланса адашган бир нам, Одамлар бор кўнгилга ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...