Асосий мавзулар
30 март 2017

Маҳмуд Намозов Ўзбекистонда ишсизлик муаммоси йўқ деб ўйлайди

«Оила ва жамият» газетасини (29.03) варақлар экансиз, ундаги мақолаларда бугунги ўзбек жамиятининг анча оғриқли муаммолари тилга олинганига гувоҳ бўласиз.

Тўғри, гап бу муаммоларнинг илдизи, сабаблари ҳақида эмас. Улар шунчаки, йўл-йўлакай тилга олиниб ўтилган. Шунга қарамай, агар сал мулоҳаза қилинса, газета шу пайтгача айтишга журъат эта олмаётган жиҳатларни илғаб олишингиз мумкин.

Маҳмуд Намозов бугунги ўзбек қўшиқчилигида манманликка берилмаган, юлдузлик касалига чалинмаган, ўз обрўсини сақлашга ҳаракат қилиб келаётган кам сонли хонандалардан биридир.

Аммо газета мухбири билан суҳбатда хонанда жамиятимиздаги айрим масалалар ҳақида ўз фикрларини билдирганки, улар ўқувчида истеҳзо пайдо қилади.

Хусусан, у кўплаб юртдошларимизнинг хорижга иш излаб кетаётгани ҳақидаги мулоҳазаларида бу ҳолатни ишсизлик деб атамаслигини айтар экан, муаммони: «Билмадим, буни қаноатсизлик, дейиш керакми ёки олисдаги қуйруққа ҳавасми», дея изоҳлайди.

Мана шу гапларни ўқир экансиз, бир вақтлар Ислом Каримовнинг ўз юртида иш топа олмай, Россияда мардикорлик қилиб юрган ватандошларимизни дангасалар, деб атагани ёдга тушади.

Шу билан бирга, хонанда тадбиркорлар ишчи излаб юрганини билдириб, юртдошларимиз бунга кўнмай, беш-ўн сўм кўп пул оладиган хорижни маъқул кўраётганини таъкидлайди.

«Лекин бола-чақасидан узоқда яшашига, ғурурини поймол қилишига арзирмикан шу?» дея риторик савол ташлайди хонанда.

Мақолада ишлагани эртасига етмайдиган, бир ойлик меҳнати ҳақига бир ҳафта кун ўтказиши ҳам мушкул бўлган, меҳнати қадр топмагани учун хорижда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз ҳимоясига бир сўз айтилмагани алам қилади.

Шунингдек, газетада шоира Умида Абдуазимованинг ижтимоий тармоқларда болалар нега газета ўқимаётгани мавзусини кўтариб чиққани ҳақида ёзилган.

Шоира мактабда ўтган китобхонлик кечасида тўплаган олти юз боладан бирортаси Азиз Несин, Марк Твен, Жек Лондонни билмаганидан ёзғиради.

У мактабларда болалар беш юз сўмдан йиғиб, бир синф биттадан обуна бўлаётганига эътибор қаратар экан: «Ўқитувчиларни «қайта ўқишлари» учун мажбуран, минг бир тазйиқлар билан икки юз, уч юз минг сўм сарфлатиб, партия ва муаллимлар нашрларига обуна қилдиришади. Тушунолмайман, болаларни ўқитиб имтиҳон қиламизми ёки зиёли аталмиш ўқитувчиларними?» дея савол ташлаган шоира.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 сентябр 2021
2020 йил охирига келиб Ўзбекистоннинг «Orient Group» компанияси 700 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестиция йиғиб, мамлакатдаги энг бадавлат конгломератлардан бирига айланди.  Шотландиянинг саккизта номаълум масъулияти чекланган шериклиги бу ...
30 июн 2016
Бугун АҚШ Давлат департаменти ўзининг одам савдосига қарши курашишга доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг рейтингини мавжуд имкониятдан энг паст даражага – ...
8 август 2021
рассом Кирпи
24 май 2016
Бухоронинг сўконғич ҳокимларидан бирини мажлисда бир уриб йиқитган олотлик фермер Баҳодир Шарипов номи элга овоза бўлди. Айрим манбалар, ҳусусан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...