Хотинини пичоқлаган сайрамлик «қиссаси» мемларга кўчди
Ижтимоий тармоқда «бошқа динга кирди» дея хотинини пичоқлаган ўзбек заҳарханда қилинган мемлар пайдо бўлди.
Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ёшли Хайрулла Норметов «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилиб, 13 ноябрь куни тармоққа видео қўйгани ортидан қамоққа олинган эди.
Пичоқланган аёл Жамила Норметованинг ҳаёти врачлар томонидан сақлаб қолинган.
Хайрулло Норметов видеосига жавобан мемларда унинг гаплари баъзан машҳур юлдузлар оғзидан янграйди.
«Мен Норметов Хайрулло! Хотинимга пичоқ тиқиб олдим!» дейди мем қаҳрамони кўп минг кишилик стадионда гулдурос қарсаклар остида.
Бошқа бир мемда эса у қозон сотиб олган ва ўчоққа ўт ёқмоқчи бўлган қишлоқлик тарзида акс этади:
«Қозон сотиб олдим. Ўтин тиқдим. Ёнса ёнгандир. Дуо қилинглар…», дейди ёнмаётган ўчоқни тасвирга олган мем муаллифи.
«Элтуз» нашри 16 ноябрда эълон қилган видео қисқа вақт ичида 83 мингдан зиёд томоша қилинди.
Eltuz.com