Асосий мавзулар
7 феврал 2018

Қайтар дунё…ми?

Мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шўролар даврида республикани узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидовнинг номини гўёки оқлашга қаратилган бир қатор ишларни амалга оширганди.

Кейинчалик бу ишлари фақат ўзига халқни оғдириш, обрў орттириш мақсадида қилингани, аслида бу саъй-ҳаракатларининг Ш.Рашидов нуфузини ҳақиқатан тиклашга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аён бўлганди.

Чунки орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Ш.Рашидов номи матбуотдан қувғин қилинди, ҳатто унинг шарафига қўйилган туман номи ҳам ўзгартирилди.

Энди бу кечмиш бугун тарихга айланган Ислом Каримовнинг ўзи билан рўй бераётгандек таассурот уйғонмоқда.

Хўш, бундай муқоясага нима сабаб бўлди, деган савол туғилиши мумкин. Аввало, ўтган йилнинг сўнгги ойларида Шароф Рашидовнинг, яқинда эса Ислом Каримовнинг юбилейларига матбуотнинг реакциясига эътибор қаратиш лозим.

Ҳали оламдан ўтганига кўп вақт бўлмаган марҳум президентнинг шарафига эълон қилинган мақолалар, эфирга узатилган радио ва телеэшиттиришлар кўлами компартиянинг айнан унинг даврида номини унутишга уринилган биринчи котиби шаънига янграган чиқишлардан унча фарқ қилмади.

Қолаверса, Ислом Каримов юбилейига оид чиқишлар бу тантаналар тугаши билан гўёки йўқликка ғойиб бўлди. Эшонмасангиз, маҳаллий ОАВни кузатинг.

Бундан ташқари, юбилей ўтар-ўтмас Каримов даврининг энг ёрқин «тимсоллари»ни яшин тезлигида бартараф этишга киришилди.

Рустам Иноятов МХХ раиси лавозимидан қувилди, диктаторнинг қизи эканини Франция судлари орқали рад этишга уринган Лола Каримова Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчилигидан кетди.

Бундан олдинроқ, Лоланинг мамлакатдаги бизнес империяси асоси бўлмиш «Абу Сахий» бозори ундан тортиб олинганди.

Хуллас, Ислом Каримовнинг чексиз қудрати тимсоллари бирин-кетин бартараф бўлмоқда ва бу жараён тўхтайдиганга ўхшамайди.

Мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар тўлқини марҳум диктаторнинг бутун изларини ўчириб кетадиган йўналишда эсаётгандек назаримизда.

Каримов номидаги жамғармаю музей, мақбара, унга мамлакатнинг учта шаҳрида ўрнатилган ҳайкаллар кимнидир бу хулосалардан чалғитиши мумкин.

Лекин вақти келяптики, улар фақат собиқ диктаторнинг даврини халққа эслатиб турадиган, шу орқали янги ўзгаришларнинг аҳамиятини намоён этадиган тимсолдан бошқа ҳеч қандай қадрга эга бўлмай бораверади.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2017
23 феврал куни бир бирига туташ кўп қаватли биноларда йирик ёнғин юз берди. Ёнғин Чилонзор туманидаги, «Мирзо Улуғбек» метро ...
1 июн 2016
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси бўлган, Жаслиқ лагерида 10 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган Аъзам Фармоновнинг ...
12 феврал 2021
Ижтимоий тармоқларда таниқли бўлган 40 ёшли блогер Отабек Сатторий иши анча шов-шув, мунозара ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Ушбу воқеага нафақат маҳаллий, ...
24 июн 2016
Истанбул полициясига кўра, 23 июн куни тушлик пайтида Истанбулнинг Енибосна мавзеида Ўзбекистонлик тадбиркор (балки мулозим) О.Е. йўлтўсар қароқчилар ҳужумига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...