Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди
Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда «Элтуз» мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа яна бир манба эса Қодировнинг сўроқ қилиниб қўйиб юборилганини айтди.
Айни пайтда, собиқ Бош прокурорнинг ҳибсга олинмагани, бир нечта сайтларда эълон қилинган бу хабарлар миш-миш экани ҳақида 23 феврал куни Uznews.uz сайти «раддия» билдирди.
Бироқ, Uznews сайти хабарида прокуратурадаги номи келтирилмаган прокуратурадаги ўз манбасига таянади. Бош прокуратуранинг расмий сайти эса бу ҳақда раддия бермаган.
Собиқ Бош прокурорнинг ҳибсга олинганлиги ҳақидаги хабарни «Элтуз» нашри ўзининг бир нечта манбасига таяниб, 22 феврал куни билдирган эди. Манбанинг айтишича, Қодиров Зангиота туманидаги ховлисидан қўлига кишан солиниб олиб кетилган.
Шунингдек расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўша куни бир неча нафар собиқ мулозимлар ҳам сўроқ қилинган. Улар орасида МХХнинг ўтган ой ишдан олинган собиқ раиси генерал Рустам Иноятовнинг ҳам борлиги иддао қилинмоқда.
«Элтуз» нашри воқеаларни кузатишда давом этади.
Eltuz.com