Мирзиëев: МХХ ходимларининг аскарияти ҳалол
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиëев 2 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда “вилоятдаги МХХ ходимларининг аксар қисми ҳалол ходимлар» эканини таъкидлади.
Президентнинг ишонишича, “Навоий вилоятидаги МХХ зобитлари ойликдан ойликкача зўрға кунини кўради, уйи ҳам, шахсий автомобили ҳам йўқ”.
Президент бу вилоятдаги МХХ ходимларига азбаройи ачиниб кетгани ва уларга моддий кўмак берилишини айтган.
«Эндиликда МХХ ходимлари учун шароитлар яхшиланади, хусусан, улар хизмат уйларида эмас, ўз уйларида туради. Уларга имтиëзли кредитлар ажратилади», дея таъкидлайди Шавкат Мирзиëев «Элтуз» нашрида мавжуд бўлган ва расмий ОАВларда эълон қилинмаган нутқида.
Мирзиëев бундан олдин Қизириқ ва Пешку туманлари эли билан учрашган пайтда МХХ фаолиятини аёвсиз танқид қилган.
У МХХ ходимларини “симëғочни ҳам қамайдиган” «сотқин», «ит» деган ва уларнинг “отбозори” давлатга қимматга тушгани ва “ўғирлик қилиб” ҳаммани шарманда қилганини таъкидлаган эди.
Рассом Туз
Eltuz.com