Асосий мавзулар
13 апрел 2018

Амир Темур улуғми ёки Гагарин?

Яқин танишимнинг қизи рус мактабида ўқийди. Ўзбек мактабларида таълим бериш сифати пастлиги боис фарзандини шу мактабга берган. Шундай бўлса-да, миллийликка интилиши кучли. Болаларини ҳам шундай руҳда тарбиялашга ҳаракат қилади.

Кеча бир гурунглашиб қолдик. Гап айланиб мактаб мавзусига келди. Танишим анча тутоқди. Сабаби эса яна ўша – миллатнинг ўз қадрини билишига бориб тақалди. Рус мактабида Амир Темур қолиб, Гагаринга урғу кўпроқ берилгани унга ёқмабди.

9 апрель куни Амир Темур таваллуди Ўзбекистонда кенг миқёсда нишонланди. Илгари бу миқёс анча торроқ эди. 12 апрель куни эса Гагарин фазога парвоз қилиб, Ерни коинотдан туриб кузатган илк инсон бўлгани санаси. Нишонлашга арзийдиган сана.

Лекин танишимни куйинтирган масала бошқа. Маълум бўлишича, унинг қизи ўқийдиган мактабда Амир Темурнинг таваллуди деярли нишонланмабди. Ҳар ҳолда қизи ўқийдиган биринчи синфда бу ҳақда ҳеч гап бўлмабди.

Аммо Гагариннинг фазога парвози санасига алоҳида тайёргарлик кўрилибди. Кимлардир бу ҳақда шеърлар ёдлабди, алоҳида тадбирлар ўтказилибди.

Қизидан Амир темур ҳақида сўраса, ҳеч нарса билмабди. Гагарин тўғрисида эса роса чулдирабди.

“Нега рус мактабларида Амир Темур эсланмади, лекин Гагариннинг коинотга санаси ҳеч кимнинг эсидан чиқмади?” дея куйинди танишим.

Ҳақиқатан ҳам, бош қотирса арзийдиган мавзу. Биз инсониятнинг фазони ўзлаштириш тарихида чуқур из қолдирган Гагариннинг жасоратини эсламаслик керак, деган фикрдан йироқмиз.

Бу оламшумул воқеа, истаймизми-йўқми, барибир ўзининг тарихий қийматини йўқотмайди.

Бу мулоҳазаларимиз асло Космонавтика кунини нишонламаслик керак, деган хулосага олиб келмаслиги керак.

Лекин Ўзбекистондаги, ҳа, Ўзбекистондаги рус мактабларида Амир Темур Гагаринчалик қадр топмаслигига кўниш қийинроқ.

Зеро, миллатнинг ғурурига пойдевор бўладиган буюк саркарданинг қадри ўз халқи томонидан ўрнига қўйилмас экан, бу халқ бошқаларнинг изнига мойил бўлиб қолаверишини унутмайлик.

Баҳодир Шариф
eltuz.com

Тағин ўқинг
9 декабр 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида ...
28 ноябр 2018
Таниқли ўзбек хонандаси Севара Назархонни маҳаллий ТВда ва бошқа жойларда намойиш этилаётган реклама роликларида кўп учратиш мумкин. Унинг ҳамма ...
24 июн 2022
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 2 нафар бола номаълум касаллик сабаб вафот этди. “Халқ сўзи” газетаси журналисти Фазлиддин Абиловнинг “Элтуз”га ...
22 март 2016
Газетада ёзилишича, цех бошлиғи нашриётнинг рангли принтерида 30 та юз долларлик купюра тайёрлаган. Сохта валютани ўтказиш учун ўзига иккита ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...