Мактаб ўқувчилари қандай кийинсин?
Cинов тариқасида тақдим этилаётган, 15 апрелда суратлари пайдо бўлган мактаб формаси ижтимоий тармоқда баҳсларни келтириб чиқармоқда.
«Шарқ либослари» дизайнерлик ширкати ишлаб чиққан дастлабки намуналар, «Элтуз» нашрига келган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги 91 ҳамда Сирдарё вилоятидаги 4-мактабларда синалмоқда.
Бироқ расмлар тагидаги изоҳларда кимларгадир унинг ниманидир эслатувчи ранги, кимларгадир эса одатдагидек қизлар юбкасининг калталиги ёки узунлиги ёқмаганлигини ўқиш мумкин.
Умуман, барча мактаблар учун ягона форма шартми, унда Шимолий Кореядан фарқимиз қоладими, дегувчилар ҳам йўқ эмас.
Муҳокама ўз йўлига, лекин «Элтуз» нашрининг ўрганишича, Ўзбекистонда ягона мактаб формасига доир бу тажрибалар шунчаки ўтказилаётгани йўқ.
Ушбу тажриба ўқув йили охирида якунланади ва келгуси йилдан барча мактабларга ягона мактаб формаси татбиқ этилади.
Демак, бу эндиликда ота-оналар ҳукумат танлаган ширкат кийимларинигина харид қилиш мажбуриятида қолишларини ҳам англатади.
Eltuz.com