Ўқитувчи ва докторларни кўча супуртирган мулозимлар изза қилинди
Вазирлар Маҳкамасида 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселекторда ўқитувчи ва тиббиëт ходимларини кўча тозалашга жалб қилган вазир ва ҳокимларга ҳайфсан берилди.
Ҳайфсан берилган соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, Андижон ва Самарқанд ҳокимлари айбига иқрор бўлиб, тавба қилишди.
“Улар ўқитувчи ва тиббиëт ходимларига кўча супуртириб, халқига, президенти ва давлатига хиëнат қилганлигини” тан олишди ва “энг оғир жазо берсангиз ҳам бизга кам“, дея бош вазирга мўлтираб қарашди.
«Барча шаҳар ва туман ҳокимларини охирги маротаба огоҳлантираман. Президентимиз бу вазият бўйича қатъий топшириқ берди. Бу ишларингиз – давлатимиз олиб бораётган сиёсатга хиёнат! Бундан кейин такрорланса, нафақат ишдан олинасиз, балки тегишли тартибда жиноий жавобгарликка ҳам тортиласиз», – дея қаттиқ огоҳлантирган Абдулла Арипов рассом Кирпи томонидан портрети чизилиши каби иззатга лойиқ бўлди.
Рассом Кирпи
Eltuz.com