Мирзиëев учун театр
Мирзиëев N вилоятининг олис бир туманига вертолётда учиб келди. Юртбоши тикучар зинасидан тушиб, атрофга аланглаб қаради. Атроф ивирсиб ëтибди. Ҳамма томон чиқинди. Дарахтлар оқланмаган. Маҳаллий ҳоким қўлини кўксига қўйиб, айëрона жилмайиб турибди.
«Мана, бўлар экан-ку! Мени келади деб кўча супурмаганинг билиниб турибди», дея юртбоши ҳокимнинг елкасига қоқиб, мажлис залига кириб кетди.
Ташқарида қолган ҳоким ўринбосари кўчага чиқинди сепиб, оқланган дарахтларни қорага бўяб юрган ўқитувчи, шифокор ва театр артистларга уйига жавоб бериш олдидан навбатдаги вазифани белгилаб берди:
«Эртага юртбоши N туманига бориб, товуқхона очилишида қатнашади. Сизлар сал олдин бориб, ҳамма ерга чиқинди тўкиб чиқишларинг керак. Вилоят театри артистлари эса “асалари боқувчи” ҳожи ота , “товуқ боқувчи” тадбиркор, “лимон етиштираëтган” собиқ террорчи ролини ўйнаб беришлари шарт. Қани, марш! Ҳаромилар!!!»
Ўқитувчи, шифокор ва артистлар бўйнини қисганча доно юртбошини дуо қилиб, арзон уйлари томон кетишди.
Рассом Туз
Eltuz.com