Cатира
27 август 2018

Тошкентда уй текин

Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман.

Аммо ўтмиш билан бугун ўртасини боғлай олмаëтган эдим. Қандай қилиб, Чустдаги ҳаробада яшайдиган, мен каби жулдурвоқи бирдан улуғ бир анжуманда келажаги буюк давлатни тамсил қилмоқда?

Ë кечаги «день рождения»да ичиб маст бўлиб қолган БМТ вакилининг ўрнига янглишиб мени самалётга ўтқизворишдими? Анави кинодагидек.

Ҳуллас, нима бўлса бўлсин, ватаним юзини ерга қаратмайман. «Бизга дунë ҳавас қилади!» дея ролга киришиб кетдим.

Кейин, бир тўда одам мени ўраб олиб саволга тута бошлади. “Мамлакатингиз қашшоқми?” деди бир кўзойнак таққани.

“Йўқ боймиз, осмонимиз мусаффо, юксак маънавият – енгилмас куч”, дедим.

“Сизда ўртача ойликка нисбат қилганда, автомашина қимматми” деди яна бириси. “Йўқ” дедим. “Истаган фаррош 4 ой ишласа пули битта «Каптива»га етади” дедим. “Истаса машинани салондан текин миниб кетади, ойлигидан 0004 фоиз ойма-ой тўлаб юраверади” дедим.

“Тошкентда уй қимматми” дейишди. “Текин” дедим. “Давлат ҳар бир одамга икки қаватли балкони боғга қараган намунали уй қуриб беради” дедим. “Фақат иримига калитнинг пулини тўлайсиз, 50 цент” дедим.

Битта кал одам, Испаниядан бўлса керак, “Эй, мамма мия!” деб ҳасаддан кал бошига шаппатлади. Африканинг Сўмалисидан келганлар ҳушидан кетиб қолди. БМТ биносидан тўғри 17 горбаннисага скорий опкетди уларни.

“Бюджетдан ойлик оладиганларнинг маошини виртуал корзинкага соберинг” деб қўлимга дигитал қалам беришди.

Экранда корзинка ва нозу неъматлар акс этганди. Виртуал нозу-неъматларни ликкилатиб корзинкага солиб, ойлик маошининг ҳарид қудратини намойиш қилишим керак эди.

“Масалан, ўқитувчини олсак, дейлик полний ставкада ҳафтасига 18 соат дарс берадиган математика муаллими. Унинг оладиган ойлигини Х деб оламиз. Бу муаллим ҳар куни қази ейди», деб саватчага 30 палка қази ташадим. Кейин «бу муаллим ҳар куни қўй гўштидан овқат дейди», дея 30 кило қўй гўштини ҳам саватга ташадим. Балиқ, товуқ гўштларидан ҳам ташладим, 40 килога яқин. Тухум, творог, қаймоқ, сметана, пишлоқ, бол, қуйруқ ëғи, зайтун ëғи, зиғир ëғи, пальма ëғигача ташадим, ойига 60 литрча. Икки қоп қозоқ уни, бир қоп шакар, картошка пиëз, бодринг помидору зираворлар.
БМТ даги кал одам ичи тўлиб тошган корзинкага қўрқув аралаш завқ билан тикилди.

Мен унинг қарашидан «ўқитувчининг саломатлигини ўйлаяптиëв», деб тушундим. Калорияли нарсаларни еб ташаб иссиғи ошмасин деб лимон, кўк чой каби нарсаларни ҳам виртуал саватга солдим.

Анальгин, пенициллин ва бошқа дориларни ҳам солдим. Энди иссуғ жон, ким билади эртаага нима бўлишини? Бундан ташқари ўқитувчининг «Каптива»сига қуйиладиган бензин ва бошқа расходларни ҳам қўшдим. Ойда 2 марта балет театрига, 2 марта операга боради ва бир марта Озодбекнинг концертига тушади. «Изидиёр» ресторанида суши ейди, «Катакомба»да увилдириқ…

«Бу ҳаражатларнинг ҳаммаси, Х деб белгилаганимиз, ўқитувчи ойлигининг 30 фоизини ташкил қилади» деворсам, БМТдагилар бир оҳ чекишди.

Кейин биттаси туриб “демак Ўзбекистонга моддий ëрдам керак эмас эканда” деб қолди.

“Кераги йўқ ëрдамни, силарга ўлигимизни ташамаймиз. Шукур, осмонимиз мусаффо, маънавиятимиз шаффоф” дедим.

Шу пайт, бир кўзойнакли чиқиб “бўлмаса нега президентларингиз моддий ëрдам сўраб хат ëзди” деганида қовун туширганимни билиб қолдим.

“Аслидаку, ўқитувчининг ойлиги унчалик ҳам кўп эмас…”, дея хатоимни тўғирлашга урина бошлагандим, яна Чуст туманидаги ҳароба уйимда пайдо бўлиб қолибман. Чироқ ўчган, газ йўқ…

У ëғини биласиз.

(Бу матнни турк ëзувчиси Азиз Несиндан илхомланиб ëздим.)

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 ноябр 2015
Бу йил пахта тера олмадим, деб «хафа бўлиб» юргандим. Лекин кеча синфдошим Қадамбойнинг ғўзапоясини (поқолини) теришгани кўмакка (ёрдамга) борганимда ...
30 ноябр 2018
Бу 1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока“ газетаси. Газетада сўнгги 27 йил ичида ўзбек миллатига берилган ягона сиëсий танлов ...
30 март 2016
«Ҳуқуқ» газетаси бу иддаоларни тасдиқловчи мақола чоп этди. Тўғри, унда адвокат воситачи бўлгани тўғридан-тўғри айтилмайди, балки фирибгарлик қилгани таъкидланади. ...
7 март 2017
Андижон шаҳрида яшовчи Ҳ. жуда келишган, кўркам йигит. Махалладошлари уни машҳур футболчи Криштиану Роналдуга ўхшатишади. Қўшниларининг айтишича, Ҳ. ақлли, ...
Блоглар
22 апрел 2019
Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. ...
19 апрел 2019
Фолбинларга ишонмайман, лекин уларнинг бизнес моделига қойил қоламан. Бир қарашда келажакни таваккал айтиб, мижозни бунга ...
18 апрел 2019
Аврангзеб (тож безаги) дея тарихга кирган Абул Музаффар Муҳиддин Муҳаммад Оламгир (1618—1707) Ҳиндистонда Буюк мўғуллар ...