Асосий мавзулар
19 сентябр 2018

Сотганимиздан олганимиз кўп

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо
айланмасида импорт суръатининг ўсиши экспортникидан қарийб етти баробардан кўпроқни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 20,6 миллиард долларни ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,5 фоиз ўсган.

Экспорт ҳажми 8,6 доллар бўлиб, ўсиш 4,4 фоизни ташкил этган. Импорт эса 12 миллард доллар ҳажмида бўлиб, 31,2 фоиз ўсган.

Агар расмий маълумотларни таҳлил қилсак, Ўзбекистон хизматлар (23,1 %), энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари (20,4 %) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (8,6 %) экспортида сезиларли ўсишга эришганини кўриш мумкин.

Энг эътиборлиси, жорий йилда мамлакат экспортида пахта толасининг улуши арзимаган 3,1 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳолат Ўзбекистон пахта толасини хомашё сифатида хорижга сотишни анча камайтирганидан далолат беради.

Бу ҳолат импортда ҳам ўз аксини топган. Мамлакат пахта толасини қайта ишлайдиган машиналар хариди учун 361 миллион доллар сарфлаган. Бу сўнгги йилларда кузатилаётган тенденциядир.

Бунинг натижаси ҳозирданоқ сезилмоқда. Жорий йилнинг январь-август ойларида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 870 миллион доллардан ошган ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 фоиз ўсган.

Хизматлар экспортининг кўпайганини эса Ўзбекистоннинг яқин қўшнилари билан алоқалари яхшилангани, шунингдек, туризм ривожига қаратилган ислоҳотлар натижаси дейиш мумкин.

Чунки экспортнинг бу турида асосий улуш транспорт хизматлари ва
сайёҳлик соҳаларига тегишлидир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига катта эътибор бериляпти. Шу мақсадда пахта майдонлари қисқартирилаётгани ҳам бор гап.

Бунинг натижаси ўлароқ, жорий йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти сезиларли ўсган. Ҳали Ўзбекистонда такрорий экинлардан ҳам яхшигина ҳосил кутилаётгани инобатга олинса, бу тармоқдаги экспорт ҳажми каттагина миқдорни ташкил этишини башорат қилса бўлади.

Кўпчилик Ислом Каримов даврида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ҳар доим ижобий сальдога эришилишига ўрганиб қолганди. Энди бу қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини билмадик.
Лекин жорий йилги саккиз ойлик сарҳисоби ташқи савдода 3,4 млрд.
долларлик салбий сальдога йўл қўйилганини кўрсатмоқда.

«Бунга сабаб Ўзбекистоннинг ўз иқтисодиётини жадал суръатда
модернизация қилишга киришганидир, – дейди мустақил таҳлилчи Абдулла Раупов «Элтуз» мухбири билан суҳбатида. – Чунки бу даврдаги импортнинг 40 фоизи машина ва ускуналар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Унинг фикрича, агар бу ҳолат узоқ муддат давом этмаса, иқтисодиётнинг модернизациялашуви самараси ўлароқ тезда ташқи савдода ижобий сальдога қайтамиз.

“Ўзбекистон ўзининг халқаро майдондаги имижини тобора яхшилаб
бормоқда. Бу эса унинг ташқи қарзлар олиш имконини оширади. Агар биз иқтисодиётни модернизациялаш учун янги технологиялар харид қилаётганимиз сабабли бир-икки йил давомида ташқи савдода минус сальдо кузатилса, бунинг ўрнини ташқи қарзлар билан қоплаб туриш имконияти бор. Бу иқтисодиёт учун унчалик қўрқинчли эмас”, деди мустақил кузатувчи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 март 2021
Шу ўринда Қўйлининг гапини бўлиб қисқача маълумот берсам. Қўйли асир олиниб Бозорак қишлоғига олиб келинади. Олдинига 10 кун карцерда ...
18 ноябр 2022
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизла, мўччи ойбикала, хўжик биррила?РТ: ...
28 июн 2022
28 июнь Элтуз порталига келаётган шикоятлар оқимини кузатамиз. Улар одатдагидек турли мавзуларда. Ҳуллас, ташқарида ёз. Шофирконда дайди итлар қўйларни ...
12 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Хоразм вилоятининг Шовот, Жиззах вилоятининг дўстлик, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...