Асосий мавзулар
26 октябр 2018

Пахта-2018: машина уриб кетган «Андижоннома» ходимининг аҳволи оғир

Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди, жанг қурбонсиз бўлмайди. Мажбурий меҳнат батамом тугатилиши учун яна кимлардир қурбон бўлиши керак шекилли.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг 19-20-21 октябрь кунлари Қўрғонтепа туманида пахта териб намуна кўрсатгани ортидан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, тўғрироғи, вилоят ҳокимлигига қарашли нашрлар ходимлари пахта теримига жалб этилган.

Шанба, 20 октябрь куни «Андижоннома» бош муҳаррири Саидаҳмад Шукуров пахта теримидан қайтишда хизмат машинасига ўтирмаган. Ходимларини машинасида ҳайдовчиси билан жўнатиб, ўзи ўғли билан йўловчи машинада қайтмоқчи бўлиб турганида ўғли Саиджаҳон Холдоровни «Зил» автомобили уриб юборган. Йигит «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталарида компьютер мутахассиси бўлиб ишлар эди.

Саиджаҳон зудлик билан Қўрғонтепа тумани шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган. Уни марказга, Андижон шаҳрига олиб келмоқчи бўлишган. Бироқ шифокорлар жойидан қимирлатишнинг иложи йўқлигини айтишмоқда. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, йигитнинг аҳволи оғир, ҳали ҳам ҳушига келмаган. Саидаҳмад Шукуров шокда. Бу воқеа ҳоким ва бошқа мутасаддиларга дарс бўладими-йўқми, номаълум.

Чунки пахта теримига мажбурий олиб чиқилиш ҳамон давом этмоқда. Андижон туманидаги айрим мактабларнинг синф раҳбарлари ўқитувчилар пахтага чиқмаслиги учун теримчи ёллаш мақсадида ўқувчилардан 10 минг сўмдан пул йиғмоқда.
Ўқитувчилар ўқувчиларга «ота-онанг дам олиш кунлари пахтага чиқиб берсин», деб айтмоқда.

Шоҳида Саидова,
андижонлик блогер,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2018
Тошкентда содир этилган 1999 йил 16 феврал портлашлардан икки кун ўтиб, Муҳаммад Бекжоннинг акаси яшайдиган Янгибозордаги уйни Хоразм вилояти ...
24 июн 2019
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан ...
31 март 2017
Тошкентдаги «Мирза Юсуф» масжиди имом хотиби, 42 ёшли, Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг эркакларнинг доялик қилишига қарши тарғиботи ижтимоий тармоқда ва турли ...
6 апрел 2016
Ўзбекистондаги партияларнинг нашрларини кўздан кечириб, уларнинг парламентдаги депутатларига ўз сайловчилари билан огоҳлик, ҳушёрлик, «ёт ғояларга қарши кураш» мавзуларида учрашувлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...