Cатира
28 январ 2019

Нукусда туғилган уч эгиз қизга Шавкат, Миромон, Мирзиë исми қўйилди

24 январь куни Нукусда Жумамуратовлар оиласида туғилган уч эгизак қизга президент исмлари берилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар берди. «Элтуз» мухбирига маълум бўлишича, қизларга олдин Осиë, Робия ва Марям деб исм қўйишган, аммо маҳаллий ҳокимликдан олинадиган совға таъмасида қизларга эркак президентнинг исми қўйилган.

28 январь куни бу оила “Кобальт “ автомобилини совға сифатида олган.

2018 йилнинг декабрида уч эгизакка президент исмини берган тошкентлик Қорëғдиевлар оиласи «Кобальт» автомобили билан сийланганидан сўнг бу анъана мамлакат бўйлаб давом этди.

Қўқонда туғилган ва президент исми қўйилган эгизларнинг ота-онасига ҳам машина берилди.

Шу ойнинг бошида Қашқадарёнинг Чироқчисида яшовчи 25 яшар Садоқатхон ҳам шу ниятда уч эгизак ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмларини қўйди.

Бухорода, Қўқонда, Тошкентда туғилган эгизакларга ҳам президент исмлари берилди.

Андижонда туғилган учта эгиз болага президент исми қўйилмагани учун совға олишмади.

Президент исмларини қўйиб мукофот олиш анъанаси марҳум президент Каримов даврида шаклланган эди.

2015 йили Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида туғилган Ислом, Абдуғани ва Каримлар оиласига туман ҳокимлиги соғин сигир совға қилган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 май 2019
Президент Шавкат Мирзиëев Андижонга борганида телевизорда уни нуқул аëллар ўраб олгани кўринди. «Беш болам бор, уй беринг» деган ҳам, ...
27 сентябр 2017
Фарғона вилоятида ҳуқуматнинг ўқитувчи ва шифокорларни пахтадан қайтариш буйруғига қарамай, улар ҳамон далада қолиб пахта теришмоқда. Маълум бўлишича, шифокорлар ...
10 июл 2017
7 июл куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда ўқитувчиларни, касбларига алоқасиз турли мажбурий меҳнатларга муттасил жалб этилиши масаласи кўтарилди. Журналистларнинг саволларига ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...