Асосий мавзулар
10 феврал 2019

Турк сериалларига нафрат негизидаги иллюзия

Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши «жиҳоди»нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи психологик мавзу. Анъанавий муҳофазакорларнинг бу руҳий ҳолати уларнинг шуури остида яширинган фантазия ва иллюзиянинг реаллик билан тўқнашувидан келиб чиқади.

Масалан, Эрдўғон Туркияси тасаввурида бир хил ҳаёт тарзидаги анъанавий жамият мавжуд. Ёки улар шундай бўлишини, шундай кўрмоқни орзулайдилар. Лекин реал ҳаёт бошқа, турк жамиятининг аксари ўзини ғарб маданиятининг ажралмас бир парчаси деб билади. Ҳатто диндорлари ҳам.

Яъни Туркия кўп маданиятли, рангли космополит бир жамият. Шунинг учун бу тоифанинг турк сериалларга қаршилигида асосий негиз “ахлоқ” эмас, балки бу сериалларнинг манбаси.

Улар хаёлларида тасаввур этганлари, идеаллаштирилган исломий маданият ўчоғидан келаётган ахборотни ҳазм қила олмаяптилар, холос. Бу «толибон» каллалар ўзлари яратган иллюзияда яшайдилар, кайфлари тарқалгач, ҳар тарафга нафрат сочадилар.

Туркияда ахлоқ нормалари ўзбекларникидан, албатта, фарқли. Ҳатто исломий, муҳофазакор гуруҳлар орасида ҳам бизнинг ўзбек “маънавиятчилар” учун даҳшатли туюлган манзаралар нормал ҳолат ҳисобланади. Энг муҳими, ижтимоий-маданий маънода очиқ бир жамият ҳисобланган Туркия халқида самимият бор, риёкорлик йўқ.

Ҳар хил ниқоб орқасига яшириниб, “ахлоқ” посбонлиги қилишмайди. Биздаги анъанавий, нисбатан ёпиқ жамиятларда эса “усти ялтироқ” бўялган ахлоқ нормалари мавжуд. Ўғри ҳам, бузуқ ҳам бошқасига, ўз доирасидан бўлмаганларга маънавият ваъзи беришга интилади. Бу риёкор “маданият” посбонларининг оқимга қарши сузишидан бошқа нарса эмас.

Дунё ўзгараверади, тараққиёт давом этади.

Баҳодир Файз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 март 2018
БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид шу йилнинг 2 март куни Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгашида Ўзбекистондаги диний вазиятга доир ҳисоботини ...
13 май 2021
2005 йилнинг 13 майда «акрамийлар» деб аталган гуруҳ вакиллари Андижонда ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, қуролларни қўлга киритишган. Кейин улар ...
4 июл 2018
Милиция капитани, Каттақўрғон шаҳри ички ишлар бўлими терговчиси Санъат Умаров иккита ўзбек аёлини видеокамера олдида ечинтириб таҳқирлади. Воқеа акс ...
9 декабр 2019
7 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев, ҳар йилги анъанага кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда нутқ сўзлади. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...