Кўзқараш
1 май 2019

Тошкент ҳокимининг «самосуд» қилишга ҳаққи борми?

Тошкент шаҳри ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик.

Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда хунук ва ёввойи йўл билан тадбиркорнинг пўстаги қоқилган. Бу биринчидан. Асосий масала – суд қарорисиз мулкнинг бузилиши қолиб, «эркак» бўлсанг…» бўлиб кетибди. Бу вазн тоифасидаги тенг рақиблар жанги эмас.

Иккинчидан, ҳокимнинг хатти-ҳаракатлари яна ва яна Ўзбекистонга мустақил суд ҳокимияти кераклигини кўрсатяпти. Прокуратура ва ижро органлари айтганини эмас, балки қонун номи билан ишлайдиган чинакам мустақил суд ҳокимияти бўлмас экан, кунимиз, тақдиримиз мана шунақа қўпол, циник раҳбарларга қолаверади. Адлия вазирлиги яқинда ёзғирганидек, суд тартибида ҳал қилиниши керак эди аслида.

Учинчидан, бу Ўзбекистон тарихидаги яна бир муҳим прецедент. Ҳокимлар эркин ва демократик сайловларда халқ томонидан сайланмас экан, халқ билан, тадбиркор билан (солиқ тўловчи) билан гаплашишни билмайдиган раҳбарлар ҳокимиятга келаверади.

Тўртинчидан, Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган инвестор учун аниқ-равшан сигнал бу: Ўзбекистонда бизнес қилмоқчимисан, по умолчанию айбдорлигингни бил. Инвесторларни журналистлар эмас, балки мана шунақа «холис, адолатли дебатлар» чўчитади ва чўчитди ҳам.

Бешинчидан, мустақил Ўзбекистоннинг 28 йиллик тарихи бизни битта аччиқ ҳақиқатга ўргатди. Ҳар қандай тадбиркорни, ким бўлишидан қатъи назар, ўнлаб моддаларда айблаб, жавобгарликка тортиш мумкин. Бунинг учун қаердадир «хоҳиш» бўлса, бас. Агар хоҳланилса, «Артел»гаям, «Акфа»гаям «қаҳрамон» тадбиркорга илгари сурил(аёт)ган айбловларни тўлиқ қўллаш мумкин. Вақт олий ҳакам.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

Телеграмдаги «davletov.uz» канали блогери

Тағин ўқинг
13 июл 2017
15 июлдан табиий газ, иссиқлик ва электр нархлари қимматлайди. 21 июлдан эса сув нархлари кўтарилади. Ўзбекистон молия вазирлиги реестрига ...
2 май 2015
АҚШ Давлат департаменти матбут вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йилдан бери ...
26 март 2023
Ўзбекистонда 1995 йилнинг мартида президент ваколатини узайтириш учун референдум ўтказилган эди. Ислом Каримовнинг президентлик ваколатини 2000 йилга қадар узайтирган ...
12 декабр 2015
Янги рахбар: «Тралли валлини йиғиштириб ҳаммангиз ИШИДга қарши қўшиқ айтасизлар!» Рассом: Туз Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...