Кўзқараш
16 май 2019

Маҳмуд Ражаб – шоир, бор гап шу!

Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг чин бир фидоийси, Матназар Абдулҳакимнинг хос шогирдларидан – ҳақиқат шу! Яъни Маҳмуд Ражаб шахсида шу ҳақиқатни – шоир деган ҳақиқатни кўриш мумкин, қолгани – уйдирма!!! Мен Маҳмуд аканинг шахсини яхши биламан, ижодини қадрлайман. Шеър йўлида ҳамсафарлармиз. Яна бир гўзал шоирнинг адолатсизликка ем бўлишига йўл қўймайлик! Шоирлар қамоқхона ва дорларга эмас, энг гўзал юракларга салом бериб кириб борсин, Халқим!!! Мавриди билан Маҳмуд Ражаб шеърларидан туҳфа этамиз.

Гўзал Бегим
Шоиранинг фейсбук саҳифасидан

БЕҚАРОРЛИК

Ўзгармас қарорим беқарорликдир,
Бир шохада тура олмайман доим.
Ўтириб олганим шох қуриётса,
Гуллаган шохларга ўзгарар жойим.

Янада беқарор бўлурман баттар,
Тарози устига чиқмоқчи чоғим.
Нисбий бўлса агар адолат, ўлчов,
Икки паллададир икки оёғим.

АГАРДА…

Эҳ, нақадар зерикарлидир,
Фақат ҳақиқатга ишонмоқ.
Севаман деб алдагин мени.
Сўнгра эса
Қучоғингда тутиб қолмасанг,
Ёрилиб ўламан севинчдан.
Оғушингдан жой сўрармидим
Бу дунёга сиғолганимда.

ИЛЛЮЗИЯ

Терак тепасида ўтирган ойни,
Яшириб қўймоққа топдилар имкон.
Ой-ку этак билан ёпилмас, лекин,
Кўзни этак билан ёпмоқ мумкиндир.
Шамол келаётир дарғазаб, чунки
Шамолга тўнкади
Теракни
Қимирлатиб кетган кимсалар.

ТИНЧЛИК СУВРАТИ

Милтиқ кўтарилиб
ҳуркитар бирдан
Қаноти бор ҳамма нарсани.
Қушлар талвасада учар,
фойдасиз,
Ўқ барибир қувиб етади.
Шунда бирдан қайдандир келиб
Милтиқнинг учига қўнар ниначи.

ВАҲИМАЛИ ТУН

Зорланиб-зорланиб маърайди бузоқ,
Гўдак чирқирайди бешикда.
Итлар увиллайди қайғули, узоқ,
Товушлар лашкари эшикда.

Қувонч ғойиб бўлган билдирмай секин,
Узоқларга қочиб кетгандир уйқу.
Эшик тамбаланган мустаҳкам, лекин
Бостириб киради хонага қўрқув.

Маҳмуд Ражаб

Тағин ўқинг
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
3 январ 2018
3 январ куни ҳам давом этган Эрондаги намойишлар ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида турлича талқин этилмоқда. Кимдир бунда Американинг қўли ...
19 декабр 2022
Америкада ўзбек зўравон, 38 яшар Акмал Нарзиқулов 20 йилга қамалди. Сохта права ясаш, права имтиҳонини сохталаштириш, одам ўғирлаш ва ...
9 октябр 2019
Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...