Президентнинг қизи хориж нашрлари маҳаллий ОАВдан устун эканини эътироф этди
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг «оқсаётгани»ни айтиб танқид қилди.
«Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимизнинг ўзини қизиқтирган маълумотларни хорижий манбалардан излашга ёки муаммоли мурожаатларини чет эл оммавий ахборот воситалари орқали чоп эттириб, давлат идоралари эътиборини жалб қилишига олиб келмоқда», деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, у республика даражасидаги 10 дан ортиқ давлат ташкилотида ва 200 га яқин туман ва шаҳар ҳокимлигида ҳалигача ахборот хизмати фаолияти ташкил этилмаганлигини билдирди.
Бир вақтлар Ислом Каримов қизи Гулнора Каримовага аталгани каби, давлат мулозимларини танқид қилиш имтиёзи ҳам эндиликда президент Мирзиёевнинг тўнғичи Саида Мирзиёевага ўтган кўринади.
Саида Мирзиёева 15 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинлангани ортидан матбуотда ва ижтимоий медиада тез-тез кўрина бошлади.
Eltuz.com