Асосий мавзулар
10 декабр 2019

«Элтуз»га мактуб: Масжид тинч

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган эди. 

Д.Ҳошимов Жаслиқда катта нозир бўлган. У жорий қилиб кетган аҳмоқгарчиликларидан биттаси ҳар куни эрталаб соат саккизгача “масжид тинч”, деб вакилликка телеграм орқали хабар юбориш эди. 

Бу аҳмоқгарчилик кейинчалик Дилшодбек Ҳошимов ишдан олиниши баробарида бекор қилинди. Лекин Чилонзор ва Олмазор туманларида ҳалигача давом этяпти. 

Фото: мактуб эгасидан

Чилонзорда Эргашбой домла, Олмазорда Садриддин домла бу каби аҳмоқгарчиликларни орган ходимларидан ҳам орттириб бажаришади. 

Масжид ибодат макони, энг тинч жой бўлса, орган ёки ҳарбий объект бўлмаса, шу ишни ҳар куни қилиш шартмикин? Ҳатто жиноятчи, энг рецидивист шахслар ҳам масжидни ҳурмат қилади. 

Қачон бироз кеч қолиб кетилса, дарров ваҳима қилишади. Эргашбой домла ишдан бўшатиш, чора кўриш билан таҳдид қилса, Садриддин қиёматда жавоб берасан, дейди. Масжид тинч, деб хабар бермаган одам шу хусусда қиёматда ҳам сўроқ қилинар экан. 

Ёки бўлмаса, Олмазор туманидаги Исломобод масжидида Рамазон ойида бундан бир неча йил аввал МХХчилар ўзлари уюштирган қотиллик фитнасини рўкач қилишади. 

Милиция анча-мунча нарсага масжид учун кўз юмса ҳам Эргашбой домла ва Садриддин ваҳима қилади. Худди қирқ йилдан бери уруш бўлаётган юртдек, ваҳимасидан, ҳар иккисининг дўқ-пўписасидан жуда тўйдик.

Чилонзор тумани имомларининг телеграмдаги гуруҳига туман ДХХси бошлиғи Абдурашид Қаюмов, ДХХ туман бўлими ходими Саъдулло, туман ИИБ терроризмга қарши курашиш бўлими ходими Умид ва ҳокимиятдан ҳам бир ходим қўшиб қўйилганига нима дейсиз? 

Илтимос, шуни пост қилиб чиқарсангизлар. Зора, бу каби беҳуда ташвишлардан қутулсак… Олдиндан раҳмат!

Тағин ўқинг
27 январ 2018
“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши ...
3 декабр 2021
Уйларим исирмикин ўтин ёриб, Гўнг-тезак ёқсамми ё таппи қориб. Арзи-ҳол айтсам деди ҳоким бориб, Бор, ўчоғинг ёқ, мани ваъдам ...
30 июн 2017
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 30 июн куни “Ëшлар” телеканалига Бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Мирзиёев “Камолот” ...
3 август 2018
Тошкентда Йўл ҳаракати хавфсизлиги нозирлари йўлда рўмолли ҳайдовчи аёлларни тўхтатиб, уларга чора кўраётгани ҳақида хабар тарқалди. Рассом Туз Ўзбекистондаги ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...