• Сурат: Бенкси, Бристол музейи
Кўзқараш
6 январ 2020

Алламжонов совға қилган телефон сотилади…

АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари бизни ҳимоя қилишга етмас экан. Балки, хоҳиш йўқдир.

Кеча, Отабек Нуритдиновнинг судидан аввал унга адвокат ёллаш учун маблағ зарурлиги айтилди. АОКА текин адвокат билан таьминладими?

Журналистлар уюшмасичи? (Менимча уюшмага баҳона бор. Чунки, судланувчи журналист эмас, блогер.)

АОКА ўзини мақтайдиган блогерларга совға улашгунча, эркин фикр учун судланаётган блогерга ҳуқуқий ёрдам бериши, афзал эмасмиди.
Балки, АОКА раҳбарларга журналист ва блогерларнинг танқидларига тоқатли бўлиш кераклигини семинарлар ташкил қилиб ўқитиши керакдир. Бу ўқишни эса аввал ўзидан бошлашни таклиф қилар эдим.
Ахир, қачондир, қачондир танқид қилган тараф, эркин фикр ютиб чиқиши керак-ку!!!

Отабек Нуритдиновнинг судидан сўнг блогер ва журналистлар «янаям эҳтиёткорроқ бўлиш керак», деган хулосага келишган бўлса ажаб эмас. АОКАга суяниб бўлмаслиги ҳам кундай равшан бўлди.
Журналистлар уюшмаси эса фақат «олтин қалам» арафасида эсланади.

Бир блогерни ҳимоя қила олмадик.
Шилов кечирим сўрамади…
Ортиқхўжаевни прокуратура оқлади…
Ғаниев доим кечирим сўраб қутулади…
Шубҳали инвесторлар мавзуси ҳеч кимни безовта қилмайди…
«Олигархларимиз»нинг «бўрибойвоччалари» ҳақида сизиб чиққан даҳшатли маьлумотларни тилга олишга ҳам қўрқамиз…
Уйи бузилаётганларни «кечирим сўраш» челленжидан сўнг унутдик…
Газ, электр муаммолари қанча кўп ёзилмасин «тепа» пинагини бузмайди…

Қачондир, қачондир танқид қилган тараф, эркин фикр ҳам судда ютиб чиқиши керак. 2018 Йил 27 июнь санасида Алламжонов бир гуруҳ журналистлар қаторида менга ҳам RedMi 5 смартфонини совға қилган. Телефонни ишлатмаганман, яп-янги уни сотмоқчиман. Маблағ эса Отабек Нуритдинов учун очилган карточкага ташланади.
Қачондир эркин фикр ва танқид қилувчилар ҳам ғалаба қилиши керак…

Ушбу сурат амалдорларнинг танқидларга тоқатли бўлишлари кераклигини англатади. Унинг муаллифи Отабек каби суд қилинмаган ва Оллошукурова каби жиннихонага тиқилмаган.

Анора Содиқова
Фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
11 май 2020
1994 йилдан бери сургунда яшаëтган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ 10 май куни ўзининг фейсбук саҳифасида Ўзбекистон президенти истеъфосини талаб ...
28 июл 2017
Ўзбекистон Бош прокуратураси марҳум президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова жиноятига оид тафсилотларини очиқлади. Бунга кўра, у 5 йилга қамалган, иккинчи ...
28 январ 2019
26 январь куни Янгиобод турбазаси раҳбари Али Тўхтаевга Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 23 январда чиқарган 42-қарор асосида Тошкент вилояти ...
10 сентябр 2017
9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...