Cатира
3 феврал 2020

Гумондорни уриб ўлдириш ИИБда табиий ҳолатми?

Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди.

Ички ишлар вазири ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ўғирликда гумон қилинган 32 яшар Юсуф Абдураҳмоновнинг оғир қийноқ остида ўлдирилгани юзасидан изоҳ бериб, тергов идораларида бундай ҳодиса одатий нарса эканини хотиржам оҳангда таъкидлади.

«Ички ишлар органлари биносида одам ўлиши янгилик эмас. Бу табиий ҳолат. Шундай бўлиб келган илгари ҳам. Чунки айрим ҳолатда одам ўзининг жонига қасд қилади. Стресс ҳолатларга тушади. Юқоридаги ҳолатда ҳам шундай бўлган», деди маҳаллий блогерлар ва журналистлар олдида чиқиш қилган ИИВ расмийси.

«Элтуз» нашри 27 январь куни Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг беш нафар ходими гумонланувчини сўроқ пайтида уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эди.

Брифингда таъкидланишича, Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг айрим ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми («Мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш») ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорлардан икки нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, ишга алоқадор бошқа ходимларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 январ 2024
Ўзбекистондаги “воровской мир” ҳақидаги хабарларга қизиқадиганлар экран қаршисига яқинроқ ўтиришингизни сўрайман. Демак, Ўзбекистон жиноят оламида катта эврилиш. Сизнинг эътиборингизга ...
30 март 2020
Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил ...
25 декабр 2018
Украина ҳукумати 2014 йили муомалага киритган тангада Қрим яриморолининг шарқий қисмида XIII асрда Ўзбекхон томонидан қурилган масжид ва мадраса ...
5 май 2020
2016 йил 29 декабрь куни учинчи отряд бошлиғи олдимга келиб: – Сизга “муассаса ички тартиб қоидасини бузди”, деб ҳужжат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...