Асосий мавзулар
14 январ 2024

Бахти Ташкентскийнинг «ўғрилик тожи»ни ким кияди?

Ўзбекистондаги “воровской мир” ҳақидаги хабарларга қизиқадиганлар экран қаршисига яқинроқ ўтиришингизни сўрайман.

Демак, Ўзбекистон жиноят оламида катта эврилиш. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этадиган иккита катта хабаримиз бор:

Биринчи хабар шуки, Ўзбекистонда ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев “вор в законе” тожидан воз кечиши мумкин.

Бу ҳақда Элтузга Бахти Ташкентский устидан тергов олиб бораётган гуруҳга яқин манба маълум қилди.

Унинг айтишича, 52 яшар Бахти Ташкентскийни ўғрилик рутбасидан воз кечишга тергов гуруҳи мажбурламоқда.

“Шунга мажбур қилишяпти. Иккита ўғлини ўртага қўйиб мажбурлашяпти,” деди тергов жараёнидан хабардор Элтуз манбаси.

Эслатиб ўтамиз, Бахти Ташкентский “Долзарб – 40 кунлик” махсус профилактик тадбирларининг илк кунларида  – 28 ноябрда ҳибсга олинган эди.

Элтуз ихтиёрига келиб тушган ҳужжатларда 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди 52 яшар Бахтиёр Қудратуллаевни МЖтКнинг 183 ва 194 моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир қилганликда айблаб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган эди.

Кейинчалик Тошкент ИИББси Бахти Ташкентскийга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) айбловлари илгари сурилганини билдирди.

Бахти Ташкентский ҳибсга олинганидан кўп ўтмай унинг икки ўғли – Ихтиёр Қудратуллаев ва Бегзод Зафаров ҳам ушланди.

Ҳозирда 29 яшар Бегзод ва 27 яшар Ихтиёр Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси, яъни товламачиликда гумон қилинмоқда.

Таҳлилчилар, айнан икки фарзандининг номаълум тақдири Бахти Ташкентскийни 26 ёшида кийган ўғрилик тожидан воз кечишга мажбурлаши мумкин.

Давлатчиликда давлат раҳбари кетса бошқа бир раҳбар келиши шарт бўлгани сингари ўғрилар дунёсида ҳам мамлакат смотрящийсиз қолмаслиги керак.

Иккинчи хабаримиз ҳам айнан агар Бахти Ташкентский “қонундаги ўғри” мақомидан воз кечса унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги ҳақида.

Бахти ўрнига ким келади?

Афтидан, Бахти Ташкентскийнинг ўғриликдан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги хабар собиқ СССР ҳудудидаги “жиноят олами раҳбарлари” қулоғига журналистлардан ҳам олдинроқ етиб бораётган кўринади. 

7 январь куни собиқ Совет Иттифоқи қамоқхоналарида Ўзбекистоннинг бўлғуси смотрящийлари борасида “прогон” – жиноий оламга чақириқ тарқалди.

Нусхаси Элтузда мавжуд қоғозга қўлда битилган “прогон” муаллифи россиядаги энг йирик авторитет Шакро Молодой лақаби билан машҳур Захарий Калашев ва бир гуруҳ ўғрилардир.

Маълумот учун: Россиялик бизнесмен ва криминал авторитет Захари Калашов постсовет ҳудудидаги жиноий доираларда «Шакро Молодой» лақаби билан кенг танилган. У «пул ювиш», «жиноий тўда тузиш», «товламачилик» айбловлари билан уч марта судланган. Захари Калашовнинг жиноий фаолияти Россиянинг уюшган жинояти билан чамбарчас боғлиқ. 2018 йилнинг март ойида Москванинг Никулинский туман суди Калашовни «жуда катта миқдордаги товламачилик» да айблаб, 9 йилу 10 ойга қаттиқ тартибдаги колонияга ҳукм қилган эди. Манба:  Meduza.iо нашри.

Россия қамоқхонасидан юборилган “прогон”да Шакро Молодой тергов изоляторида ўтирган Бахти Ташкентский ва бошқа жиноий авторитетларга дастлаб, ўз таъбирида, “оғир дамларда” сабр-бардошли бўлишга чақиради.

Шакро Молодой сўнгра, Бахти Ташкентскийнинг эҳтимолий ворисларига тўхталган.

“Прогон”да жумладан шундай дейилади:

 “Бахти Ташкентский учун муҳтарам одамларга шуни маълум қиламанки, агар у ўғрилик мақомидан очиқча воз кечса ёки тўсадан вафот этса Ўзбекистон ичкарисида ва ундан ташқарида ўзбеклар учун бизнинг биродарларимиз Ахтам Самаркандский, Жора Ташкентский ва Ботир Бухарский маъсул бўладилар”.

Шакро Молодой тилга олган уччала шахс “вор в законе” мақомига эга Ўзбекистон ташқарисида истиқомат қилаётган ўзбекистонликлардир. 

Элтуз манбаларига кўра, Жорка Ташкентский Миср ва Юнонистонда, Ботир Бухарский Испания ва Қримда, Аҳтам Самаркандский эса Истанбулда истиқомат қилишади.

Маълумот учун уч ой олдин собиқ СССР ҳудудларидаги авторитет ўғрилар Бахти Ташкентскийни бутун Марказий Осиёга смотрящий этиб тайинлашган эди.

Бахти Ташкентский уйидаги “cходка” Қирғизистонда “вор в законе” Коля Киргиз (Қамчибек Кўлбоев) Бишкекда махсус кучлар томонидан отиб ташланганидан ўн кун сўнг бўлиб ўтганди.

Тағин ўқинг
4 феврал 2021
1 февраль куни Урганч шаҳри фуқаролик суди келинга бокира чиқмаганлик айбини қўйиб, уни видеога олиб, интернетда сазойи қилган бир ...
29 апрел 2015
Безор бўлмадингизми, а?? Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан ...
24 феврал 2021
Исломда кўп чекловлар мавжуд бўлса-да, жинсий мавзу доим эътиборда. Хотин-қизларга сексуал объект сифатида қаралиши ислом динининг устунларидан бири, десак ...
7 сентябр 2016
Ўзбек сегментида Каримов ўлимидан сўнг агрессив троллинг авж оларкан, ижтимоий тармоқда президент Ислом Каримов ўлими фонида унинг шахсини илоҳийлаштириш ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...