Кўзқараш
10 июн 2020

Ўш қирғини гувоҳи: Даҳшатли чинқириқ ҳозир ҳам қулоғимда янграйди

Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган эди.

Мен ўша кунни ҳозир ҳам аниқ-тиниқ эслайман.

Эрталаб соат олтида ўқлар овозидан чўчиб уйғондим. Уйда дадам, акам йўқ эди. Ойим ҳам саросимада, “уруш бошланибди” деди, тинмай дуо қилиб ўтирарди.

Мен кўчага чиқдим, биздан беш километр нарёқда ёнаётган уйларнинг тутунлари кўкни қоплаган эди.

Онам менга “чиқма, болам”, деб ёлворди. Мен ўз уйимни, оиламни, районимни қўриқлашим керак, уйингга бостириб келганга қаршилик қилиш ҳақиқий жиҳод, деб кўндириб, дуосини олиб чиқиб кетдим.

Қўлда ҳеч нарса йўқ, кетмон сопи ва рогатка. Оломон ичига бордим, оломон орасида ов милтиғи бор беш-олтита одамни кўрдим, кўнглим жойига тушди.

Одамлар тўпланиб турган ерга маҳалламиз имоми чиқиб, “бизнинг уйимизга бостириб келаётган фашистларга қарши курашиш жиҳод, ким ўлса, шаҳид бўлади”, деди. Халқ “Аллоҳу Акбар!” деб уйлар ёнаётган тарафга қараб югура бошлади.

Бизнинг районга бостириб келаётган минглаб кишининг олдида иккита БТР ва юзлаб қуролли кишилар бор эди.

Олдинги сафда такбир айтиб ўзини ўққа урган ўзбек йигитларини отиб, сўйиб, тириклайин ёқиш манзарасига гувоҳ бўлдим.

Мен ҳеч қачон ўлимдан қўрқмаганман, ўз оиламни, номусимни қўриқлаб ўлиш мен учун шараф бўлган.

Қарши томондан “ўзбекларга ўлим”, деган овозлар яқин-яқиндан эшитила бошлади, қўлимда кетмон сопини ушлаб, қолган ўзбеклар билан биргаликда такбирни айтиб, ўзимизни ўққа урдик. Бирдан елкамни ари чаққандай бўлди, кўз олдим қоронғулашиб, елкамдан шариллаб қон оқа бошлади, душманнинг “калашников”дан отган ўқи елкамни тешиб ўтибди.

Ҳолим қуриди, калимани айтиб йиқилдим. Ёнимдаги ўзбеклар мени кўтариб, “ярадор бор”, дея машинага солиб, шифохонага олиб кетишди.

11 июнь куни ўзимга келдим. Қарасам, палатадаман, атрофдагиларнинг деярли барчаси ўзбек. Рўппарамда оёғига ўқ теккан эса қирғиз киши. Бу қирғизнинг кейинроқ айтишича, у бир дўстининг сўзига кириб, “Ўшдан ўзбекларнинг қўйларини еталаб опкеламиз”, деб тоғдан тушган экан…

Менинг ҳикоям шу ерда тугайди. Мен бу урушда айбдорларни изламайман, ким айбдор экани барчага аён.

Ҳозир Швецияга кўчиб ўтганман. Бироқ Ўшда кўрганларим, тириклай ёнган ўзбекларнинг дахшатли чинқириқлари ҳозиргача қулоғимда янграйди. Мен буни унутмайман. Мен кечирмайман!

Аббос Ўший,

Швеция

Тағин ўқинг
23 июн 2020
Президент Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг таклифига биноан, жорий йил 23-24 июнь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрига ...
7 январ 2020
Кейинги бир ой ичида 68 яшар бизнесмен, жиноий дунёга яқин бўлган Ғафур Рахимов хакида интернетда негатив шаклда тилга олинган ...
14 апрел 2017
Ўзбекистон матбуоти, илк бор мижозларнинг мобил операторларга қарамлиги масаласини кўтарди. Ўзбекистонда мобил алоқанинг қимматлиги, операторлар хизмати сифати пастлигидан шикоят ...
17 июл 2017
“Мана битта мисол, эрталаб мен Интернетни ўзим очиб ўқидим, буни менга ҳеч ким бермайди!” деди Мирзиёев депутатлар билан 12 ...
Блоглар
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ ...
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...