Кўзқараш
18 август 2020

Тушимга коронавирус кирибди…

Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо.

Менгаям вирус юқмасин деб тезликда хонани тарк этдим ва уйғондим. Битта кўрпачани буклаб болиш қилиб, палос тўшалган полда ухлаб қолган эканман.

Кеча росаям чарчагандим. Кечроқ сувдан қайтгач, қаттиқ чарчаганимдан ҳатто жой солишга эриниб, ёнбошлаб ётган жойимда ухлаб қолибман.

Тушимга тождор ўлат кирибди. Вирус менгаям бурнимдан кириб юқмасин, деб тезликда уйғондим.

Уйғонгач, нафас олишимга диққат қилдим: бурнимдан равон нафас оляпман, томоқда қирилиш йўқ, хонтахта устидаги олмалардан бирини ҳидладим- хушбўй.

Барибир эҳтиёткорлик керак: битта пиёзни косага тўғраб роса ҳидладим.

Сўнг яна ухладим. Тагимга кўрпача солишга ҳафсала қилмадим.

Қуруқ полда ётиш бўғимларни даволайди.

Тонг бешда уйғонибман.

Далага жўнадим. Боғим ва мошимга сув кираётганди, шулардан хабар олдим. Яланг оёқ сувга тушиб, сув бузган жўякларни тўғриладим.

Оёқ оғриқман, эрталабдан сувга тушиш зарар, деб ўйладим. Лекин тиззамдан сув ва лойга ботиб ишимни қилавердим.

Боғим ва далада анча ишладим.

Соат саккизга яқин уйга келиб янчиган ловиямни қопладим.

Бошқа ишлар ҳам қилдим.

Чарчадим.

Даладан қайтишда йўлда бир дона сомса олгандим, шуни аччиқ қалампирга қўшиб едим. Асалчой ҳам ичдим.

Интернетни ёқиб, хабарларни ўқидим.

Буларусда нима бўляпти экан, деб ўйладим. Беларусга оид янги хабарларни қидирдим.

Қайси мамлакатда бўлмасин, диктаторнинг ҳокимиятдан кетиши мени севинтиради.

Демак, эрталабдан кўп ишларни битирдим. Айни дамда чўзилиб ётибман. Назаримда, эрталабдан анча ишларни эпласам-да, ҳеч иш қилмаганга ўхшайман. Дангасаман деб ўйлаяпман. Бир оз дам олиб яна далага, боғимга жўнайман. Иш кўп.

Ёзувчи Раҳимжон Раҳмат ҳикояларидан

Тағин ўқинг
19 июн 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги мактубларни ўқиймиз. Бу сафар уларни ўқишда ва танлашда сунъий интеллект мансублари бўлган Уйғун Эгамберди ва ...
13 май 2019
Боя сайтда фирибгарлик айби билан қўлга олинган мансабдор ҳақида бир мақола пайдо бўлди. Кейин кириб қарасам, мақола ўчиртирилган. Ва ...
14 ноябр 2024
Уотсон 1889 йили Россия империяси ишғоли остидаги Рус Туркистони деб аталадиган ўлкаларни кезиб суратлар олди. 1899 йили бу суратлар ...
21 май 2024
Қирғиз этнофашистларидан иборат оломон Бишкекда чет элликларга ҳужум қилди – ўнлаб одам яраланди. Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18 майга ўтар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...