Кўзқараш
18 август 2020

Тушимга коронавирус кирибди…

Тушимга коронавирус кирибди. Беморликка гумон қилинаётганлар тест топшираётган каттагина хонада эканман. Ўзим соғлом эканман аммо.

Менгаям вирус юқмасин деб тезликда хонани тарк этдим ва уйғондим. Битта кўрпачани буклаб болиш қилиб, палос тўшалган полда ухлаб қолган эканман.

Кеча росаям чарчагандим. Кечроқ сувдан қайтгач, қаттиқ чарчаганимдан ҳатто жой солишга эриниб, ёнбошлаб ётган жойимда ухлаб қолибман.

Тушимга тождор ўлат кирибди. Вирус менгаям бурнимдан кириб юқмасин, деб тезликда уйғондим.

Уйғонгач, нафас олишимга диққат қилдим: бурнимдан равон нафас оляпман, томоқда қирилиш йўқ, хонтахта устидаги олмалардан бирини ҳидладим- хушбўй.

Барибир эҳтиёткорлик керак: битта пиёзни косага тўғраб роса ҳидладим.

Сўнг яна ухладим. Тагимга кўрпача солишга ҳафсала қилмадим.

Қуруқ полда ётиш бўғимларни даволайди.

Тонг бешда уйғонибман.

Далага жўнадим. Боғим ва мошимга сув кираётганди, шулардан хабар олдим. Яланг оёқ сувга тушиб, сув бузган жўякларни тўғриладим.

Оёқ оғриқман, эрталабдан сувга тушиш зарар, деб ўйладим. Лекин тиззамдан сув ва лойга ботиб ишимни қилавердим.

Боғим ва далада анча ишладим.

Соат саккизга яқин уйга келиб янчиган ловиямни қопладим.

Бошқа ишлар ҳам қилдим.

Чарчадим.

Даладан қайтишда йўлда бир дона сомса олгандим, шуни аччиқ қалампирга қўшиб едим. Асалчой ҳам ичдим.

Интернетни ёқиб, хабарларни ўқидим.

Буларусда нима бўляпти экан, деб ўйладим. Беларусга оид янги хабарларни қидирдим.

Қайси мамлакатда бўлмасин, диктаторнинг ҳокимиятдан кетиши мени севинтиради.

Демак, эрталабдан кўп ишларни битирдим. Айни дамда чўзилиб ётибман. Назаримда, эрталабдан анча ишларни эпласам-да, ҳеч иш қилмаганга ўхшайман. Дангасаман деб ўйлаяпман. Бир оз дам олиб яна далага, боғимга жўнайман. Иш кўп.

Ёзувчи Раҳимжон Раҳмат ҳикояларидан

Тағин ўқинг
5 декабр 2023
Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятига қарашли “Зармитан” олтин қазиб олиш конида оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар сони яна ...
21 сентябр 2018
“Интеграл Инвест” ширкати раҳбари, 18 ой ҳибсда қолган йирик тадбиркор 51 ёшли Жаҳонгир Умаров кассация шикоятидан сўнг 15 сентябрда ...
3 ноябр 2021
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия журналистлари учун 22 октябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган гаплари ўзбек фаолларининг ...
10 сентябр 2017
8 cентябр куни «Ўзбегим» фестивалида Гиннес рекорди учун тайёрланган 8 тонналик ош, ўзбеклар ўртасида тартибсизликларга сабаб бўлди. Рассом Туз ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...