Лукашенко жангари фильмлар персонажи каби
Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда мемга айланди.
«Кеча Беларусь ҳокимиятини куч билан эгаллаб олган, ўзини ўзи президент дея эълон қилган Александр Лукашенконинг администрацияси олдига минглаб беларуслар норозилик билдириб тўпланди. Лукашенко эса намойишкорона тарзда қурол кўтариб чиқиб, бинони ўраб олган ОМОНчиларни қўллади. Бу билан Лукашеску жиноий тарзда эгаллаб олган ҳокимиятини қурол билан ҳимоя қилишга тайёрлигига ишора қилмоқда.
Эртага мамлакатда фуқаролик уруши бошланиб кетса, эслаб қолинг, бу фақат мияси айниб қолган чолнинг айби билан бўлади. Беларуслар қўлларидан келганча юмшоқ тарзда қалбаки сайловни қайта ўтказишни талаб қилишди. Буни бутун дунё кўрди. Бобой эса ҳали ҳам дунё ўзгарганини, одамлар ўзгарганини тан ололмаяпти. Бобой қаердадир 90-йилларда, цивилизациядан узоқда бўлган бўрдоқичилик колхозида қолиб кетган.
Кечаги қурол кўтариб чиққан ҳолати эса «Такси» фильмида комиссар ролини ўйнаган Бернар Фарсини эслатмоқда», дея изоҳлади бу ҳолни блогер Нозим Сафари.
Eltuz.com