Cатира
31 август 2020

«Темир дафтар»да моддий муҳтож бўлмаганлар ҳам бор

«Темир дафтар»да, яъни сурункали кам таъминланганлар рўйхатида тўқликдан чўчқадай семирган, ем еган эшакдек тепонғич кимсалар ҳам бор. Кўп.

Улар бу рўйхатга шантаж воситасида ўрнашган ёки МФЙ раиси билан моддий ёрдамни ўзаро «арра» қилишга келишган.

Халқнинг кўзи кўр эмас-ку, ҳамма нарсани кўриб турибди.

Маҳалладаги ёш, бақувват, ғизилаб меҳнат қилиб пул топиб юрган, данғиллама уйда яшайдиганлар доимий ёрдамга муҳтожлар сафида эканлигини эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлайсиз.

Улар орсиз, имонсиз зотлардир.

Ҳақиқий муҳтожлар билан гаплашсангиз, улар ҳеч қандай моддий ёрдам олмаётганини эшитиб таажжубланасиз.

Чинакам муҳтож одам одатда ориятли, номусли бўлади, айримларга ўхшаб кўзининг сийдигини оқизиб, раҳбарлар ёнига бормайди.

Пули, моли етарли, ўзи соғлом ва ёш кимсалар қанақа қилиб муҳтожлар рўйхатига ўрнашиб олди экан?!

Бу ишинг уят бўлмайдими, десангиз, гап таъсир қилмайди, чунки уларда уят йўқ.

Албатта, бу каби адолатсизликлар софдил одамлар қалбида ижтимоий норозилик, давлат одамларига нисбатан ишончсизлик кайфиятини пайдо қилиши шубҳасиздир.

Депутат деган жонивор халқ билан тез-тез учрашиши, уларни мазлум қилган муаммоларни аниқлаши ва юқори давлат идораларига ҳавола қилиши керак-ку.

Қурғур бизнинг депутатлар ҳам ўзимизга мос…

Давлат ажратаётган моддий ёрдам ҳақиқий эҳтиёжмандларга етиб борсин.

Товба. Кам таъминланганлар рўйхатида эртадан кечгача ичиб ахлатига ботиб юрадиган сассиқ алкашлар ҳам борлиги эса қизиқ.

Алкаш ва дангасалар, ҳатто егани нони қолмаганида ҳам, муҳтож ҳисобланмайди.

Ёзувчи Раҳимжон Раҳмат ҳикояларидан

Тағин ўқинг
11 апрел 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
23 май 2018
Президент Мирзиëев 22 май куни Тошкентда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ёпиқ эшиклар ортида гаплашди. Бир соатдан ортиқ ...
2 октябр 2015
Кеча шармандали бир воқеанинг гувоҳи булдим. Ёзёвон йўлидаги Шаҳартепа қишлоғига бир иш билан бордим. Йўлнинг икки четини 100 дан ...
25 октябр 2015
Бу йил маҳкум дўстимиз Солижон Абдураҳмонов 65 ёшда. 10 октябр куни эса унинг турмага ташланганига саккиз йил бўлди. 2008 ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...