Кўзқараш
28 январ 2021

Отажонов Ўзбекистоннинг учинчи президенти бўлмоқчими?

Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди.

Партиясининг номи «Халқ манфаати», худди бошқа мухолиф партиянинг номини эслатади. Айнан шунда сабаб: Партия – спойлер деган тушунча Россияда бор. Путинга қарши партия пайдо бўлса, уни омма, сайловчи олдида, рус тилида айтсак размыть қилиш, оммани чалғитиш учун худди шунақа номли сохта мухолиф партия пайдо бўлади.

Жаҳонгирнинг бу ишлардаги мақсадлари бугун бир қанча – оммани ҳақиқий мухолиф доиралардан ўз томонига оғдириш, ҳақиқий мухолиф қатламни парчалаш, сайловни ўйинга айлантириб, демократия, эркинлик тушунчаларини омма олдида обрўсизлантириш, омманинг эътиборини жиддий муаммолар муҳокамасидан ясама мавзуга тортиш.

Охирги сабаб олдин ҳам учраган. Масалан, бирор жиддий муаммо омманинг эътиборига тушиб қолса, бирдан ясама ФБ гуруҳларда бошқа мавзу чиқиб қолади, асосан, тафаккурни эмас, ҳиссиётни ишга соладиган. Кўпинча, мисол, диний омил билан боғлиқ. Чунки дин мавзуси доим бизда кўпчиликнинг эътиборини тортади, кўпинча динга алоқасиз бўлса ҳам аслида. Бунақа «мавзуларни» эслатиб ўтирмайман, буни мендан яхши биласизлар.

Жаҳонгирнинг яратилиши ҳам сиёсатчи сифатида мураккаб масала эди. Шу боис, кўпчиликнинг назари тушсин учун «мусиқа ҳаром» деган салафийча демагогия олдинга ташланди, айрим динчи доиралар бунга тортилди.

Динни суиистеъмол қилиш, айнан истеъмол сўзи бу ерда ўринли, тизимнинг эски услуби. Албатта, бунақа истеъмолнинг муаллифлари ҳамма нарсага тупурган, динга ҳам. Аммо Лениннинг подани бошқариш учун ҳар услуб ишга ярайди, деган сиёсий технологиясини буларнинг боболари ва оталари яхшилаб англаб олишган.

Бир вақт бунақа истеъмолчилик абсурд даражасига ҳам етди Эсингиздами, HRW раҳбари Стив Свердловни омма олдида обрўсизлантираман, троллинг қиламан деганлар? Буни орқасида МХХнинг 2-3 генерали турган.

Сайёд деган бир нусха, ҳатто дин сўзидан ишлари ва қизиқишлари узоқ, Алламжоновга яқин нусха бу ишни амалга оширди, роль ўйнади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи халқаро ташкилотлар учун Ўзбекистонда ишлаш хавфли, бу ерда ваколатхоналарини очмасин, деган мақсад турган ўшанда. Чунки халқаро ташкилотлар бунақа оммабоп фитналардан қочишади ҳар доим.

Эсингиздами, шу Сайёд нима дегани Стив Свердловга? )) Бу Сайёд дегани ўзи билан бир қизни етаклаб борди шу ясама томошага. С.Свердлов буларни бирдан кўриб ҳаммаси билан кўришиб, ўша қизга қўлини берса, «биз мусулмон давлат, бизда аёлларга қўл берилмайди» деб дўқ қилди С.Свердловга. Энг куладигани бу қизнинг кийиниши эди, эътиқод мавзусидан узоқлиги шундай билиниб турарди. ))

Бугун ҳам амалда шу технология, динни истеъмол қилиб, Жаҳонгир ракета сингари ўзбек сиёсий жамоатчиликнинг ичига кириб келди. Кўпчилик эътибор берадиган, аниқ айтсам, содда мавзу, чунки дин «сиёсатчига» тезкор рейтингни таъминлаб беради бизда.

Бу лойиҳани фош этиш албатта осон, Отажоновни мутлақ эътиборсиз қолдириш, мутлақ! Якка ўзи қолсин. Аммо ўзбек оммаси, афсус, бунақа эмас, шунинг учун бу лойиҳа ҳали буюртмачисига кўп фойда олиб келади.

Фойда эса ҳақиқий партиялардан эътиборни максимал қочириш, сайловни, демократияни майда-чуйда ўйинларга ўхшатиб омма кўзида обрўсизлантириш, жиддий мавзулардан омма эътиборини чалғитиш.

Бундан ким ютади? Ўзингиз буни биласиз. ))). Буюртмачининг режаси бўйича оммада, асосан, мана бунақа фикр пайдо бўлиши керак: «Буларнинг ҳаммаси масхарабозларга ўхшайди ва барибир буларнинг ҳаммаси жиддий эмас, ҳа, майли, ўзи қолаверсин, чунки кўряпмиз, танлов йўқ».

Бу масхарабозликларда ҳақиқий танқид, ҳақиқий мухолиф фикрлар чўкиб, омманинг эътиборисиз қолиб кетиши зарур – бу ҳам буюртмачи учун яна бир глобал мақсад.

Анвар Назир,
ўзбекистонлик таҳлилчи

Тағин ўқинг
11 март 2016
Ўзбекистонда рекламада порнодан фойдаланиш тақиқланади. Лекин бу қоида сиëсий рекламаларга жорий қилинмайди. Кинода ўпишиш мумкин, ҳар икки холатда, – ...
27 ноябр 2017
Тошкентда ашаддий қиш бошланишидан дарак берувчи давомли ёмғир нарх-наво кескин ошишига ишорат ўлароқ ёғмоқда. Ўтган якшанбада Тошкент бозорларида нарх-наво ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари бизни ҳимоя қилишга етмас ...
10 июн 2022
Минутлар соатларни, соатлар эса суткаларни қувалай қувалай бир хафта ўтди. Мана жума келди. Яна «Рассом Туз нима дейди экан?» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...