Пиёз бозоридаги университет
“Элтуз” қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильм ёзувчи Раҳимжон Раҳмат матни асосида тайёрланди.
Муаллиф Қўқоннинг Каппонбозорида пиёз сотаётган ўқувчини учратиб қолади. «Ҳозирги ёшлар анчайин тадбиркор, битта ўқ билан иккита қуённи уради», дейди у киноя билан.
– Қаерда ишлаяпсан?
– Коппонбозордаман. Пиёз сотаман.
– Ўқишга кирмадингми?
– Фарғонада ўқийман.
– Фарғонада ўқисанг, қанақа қилиб Қўқоннинг Коппонбозорида пиёз сотасан? Ё сиртдан ўқийсанми?
– Йўқ. Кундузи ўқийман.
– Ҳммм… Тушунарли. Пиёз даромадининг ярми Фарғонадаги домлаларга пора сифатида кетаркан-да. Шундайми?
– Шунақа.
– Дарсга қатнамасанг, миянг бўм-бўш қолади-ку.
– Ўқишни битириб, мелисага ишга кираман.
– Унақада дарсга бормасанг ҳам бўлаверади, сотавер Коппонбозорда пиёзингни. Мелисада сенсиз ҳам саводсиз етарли.
(Кулги. Тасвир: ўқ еган қуëнлар тирилиб, икки тарафга қочиб кетади)
Билаги кучли бирни, билими кучли мингни енгади. Ўқинг. Аммо ҳақиқий ўқинг..