Асосий мавзулар
10 октябр 2023

Мажбурий пахта терими, тунги рейд ва ноқуний балиқ савдоси – ЭП103

Салом қадрли муҳлислар, элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз. Улар Бухоро, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Фарғона вилоятининг марғилон шаҳридан. МФЙ идораси ходимларига мажбурий 25 нафардан теримчи олиб чиқиш ҳақида кафолат хати ёздирилмоқда.

“Фарғона вилоят Марғилон шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. МФЙ ходимларига кунлик мажбурий теримга 25 нафардан одам олиб чиқиш ҳақида кафолат хати ёздиришяпти. Ҳурматли Президентимиз жаҳон ҳамжамияти олдида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бартараф этилганини таъкидлаётган пайтда бундай кафолат хати ёздирилишини қандай изоҳлаш мумкин? Бу муҳтарам Президентимиз сиёсатига зид-ку! Мутасаддилардан ҳолатни назоратга олиб, бартараф этишларини сўраймиз” дея ёзмоқда марғилонлик Элтуз обуначиси.

Кейинги мактуб Бухоро вилоятидан. Технология институти ходимлари ойлиги кечиктирилаяпти.

«Амалдаги Мехнат кодексининг 253-моддасида иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки байрам кунларига тўғри келиб қолганида, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади дейилган. Республикамизда 1-2 октябр кунлари байрам ва дам олиш кунларига тўғри келди ва барча корхона-ташкилотларга иш ҳақи байрам арафасида тўлаб берилди. Бухоро мухандислик технология институти ўқитувчиларига эса иш хақи тўлаб берилмади. Наҳотки институт ректори, хижоблик аёл – қизларни хижобини ечтиришга қизиқадиган ректор маслахатчиси ва бош ҳисобчи меҳнат кодексининг 253-моддасига амал қилмайди ёки Бухоро мухандислик технология институти давлат ичидаги алоҳида давлатми? Меҳнат кодексининг 253-моддасини бузган масъулларга қонуний тартибда чора кўрилиши сўраймиз… Ректор, ректор маслахатчиси, бош ҳисобчи ойликларини кассадан нақд пулда байрамдан олдин олиб бўлишган, бизларга ойлигимизни ташлаб беришмаяпти», дея ёзади Бухоролик ўқитувчи.

Навбатдаги шикоят Сурхондарёдан. Термизда ноқонуний ва антисанитария шароитида балиқ сотилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар бозори балиқ сотувчилари номидан видео йўллаган Элтуз обуначиси, ноқонуний ва санитария гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитларда балиқ сотаётган шахслар устидан элтузга шикоят қилмоқда.

“Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри марказий бозоридаги балиқ сотувчилар номидан мурожаат қилмоқдамиз. Биз талаб этилган ҳамма ҳужжатларни олган ҳолда савдо қиламиз. Айни пайтда айрим шахслар Байналминал маҳалласи ёнида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда балиқ сотмоқда. Маҳсулот санитария-гигиена талабларига ҳам жавоб бермайди. Балиқлар абгор ҳолатда сақланмоқда, музлаткич ҳам йўқ. Электрон ҳисоблагич ўрнатилмаган, яъни сув ҳам исроф бўлмоқда. Балиқлар касаллик келтириб чиқармаслигига ким кафолат беради? Солиқ ва СЕС бошқармаси ҳолатни назоратга олишини сўраймиз” дея ёзади термизлик балиқфуруш.

Кейинги мактуб зоминлик қурувчилардан келган. Жиззахнинг Зомин туманида суд биносини қурган қурувчилар ҳақларини тўлиқ бермаган суд устидан Элтузга арз қилишди.

“Жиззах вилояти Зомин туманидан ёзяпмиз Жиззах шаҳри Тошкент кўчасидаги суд биносини 6 киши қурган эдик. Буюртмачи Д.М. 50 млн сўм пулимизни бермаяпти. Суд биноси қурилишида адолатсизлик бўлмаслиги керак-ку. Ҳақимизни ундириб беришларини сўраймиз” дея шикоят қилишди Элтуз порталига олтовлон қурувчилар.

Навбатдаги мактуб Фарғона вилоятидан. Элтуз порталига мурожаат қилган обуначилар Фарғона туманларида ўтказилаётган тунги рейдлардан ташвиш билдириб мурожаат қилишган.

“Фарғона туманида тунги рейдлар ўтказилмоқда. Албатта, тартиб-қоидани сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш учун рейдлар ўтказилиши табиий. Аммо бу тадбирда кўчага дори-дармонга ёки бошқа бирор эҳтиёж билан чиққан фуқароларни ҳам автобусга тиқиб олиб кетишяпти. ИИБга олиб борилган фуқароларга қўпол муомала қилиняпти. Ички ишлар вазирлиги ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”, дея шикоят қилишди Элтузга Фарғона тумани турғунлари.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнгги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
1 сентябр 2016
Ўзбекистондаги жорий қоидага кўра, Тошкент ҳукумати амалдорлари ва президент учун аталган байрам бир кун бурун нишонланади, ундан ҳам илгари ...
4 апрел 2021
Муҳтарам ўқувчи, сиз билан Ўзбекистон ғарбининг олис Дружба шаҳридаги қозонхона гўлахи бўлган Қўйлининг Покистондаги Пешавор шаҳригача бўлган саргардонлигини кузатдик. Мана, ...
29 январ 2016
Ўзини “Миллат пешвоси”, хотинини “Ислом аëллари пешвоси”, ўғлини коррупциячилар пешвоси қилиб белгилаган Имомали Раҳмон қизи Озодани президент маъмурияти раҳбари ...
7 сентябр 2020
Эри томонидан аёвсиз калтакланиб, боласининг ахлати тўла уч кунлик памперсни ейишга мажбурланган самарқандлик 25 ёшли Мустаҳкамнинг дўппослангани видеоси тарқалганидан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...