Асосий мавзулар
31 март 2024

Бойсунда йўл, Тўрткўл ва Бандихонда сув муаммоси – ЭП133

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Сирдарё, Хоразм, Сурхондарё ва Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл вилоятларидан келган.

Хатлар оқими айни соатларда ҳам давом этмоқда, тизимни унумли таъминлаш учун каналимизга обуна бўлиш, лайк босиш ва раҳмат тугмачасини босиб Элтузни қўллаб қувватлашни унутманг ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки мурожаат Сирдарёдан. Оқолтин туман мактабининг техник ходимлари дам олиш кунлари ҳам рахбарлар мажбурий меҳнатга жалб қилаётганини иддао қилмоқда.

“Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан мурожаат қиляпмиз. Мактабда техник ходим бўлиб ишлаймиз. Дам олиш кунлари ҳам бизни ҳашарга чақириб ишлатишяпти. Мактаб бўлса майли эди. Бошқа жойларга олиб боришяпти. Бу мажбурий меҳнат эмасми?” дея ёзади Сирдарёнинг Оқ олтин туманидаги мактаб ходими.

Кейинги мурожаат Хоразмдан. Хазорасп туман ободонлаштириш идораси қаерга қарамоқда?

 “Хоразм вилояти Ҳазорасп шаҳарчасидан мурожаат қиляпмиз. Шаҳарчамиз маркази – Э. Гаязов кўчаси чанг ва лой, супурилмаган ҳолатда. Ариқ ва лотоклар ҳам анчадан бери тозаланмаган. Ҳазораспда ободонлаштириш деган идора борми? Қурилиш бўйича ҳоким ўринбосари вазиятдан хабардорми? Ҳурматли ҳоким бува вазиятни назоратга олса яхши бўларди” дея ёзади хазорасп турғуни.

Кейинги шикоят Сурхондарёдан. Бандихон тумани фуқаролари суғориш канали қазиб беришни сўрамоқда.

“Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Лимонзор маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Давлатимиз масъул идораларидан маҳалланинг 3500 фуқароси ерини суғориши учун канал қуриб беришини сўраймиз” дея ёзмоқда бандихон турғунлари.

Шу ўринда айтиш жоиз, айни пайтда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолиси сувсизликдан кўпроқ жабрланмоқда. Навбатдаги шикоят Тўрткўлдан.

«Ассалому алайкум элтуз оға!

Мен Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманидан мурожаат қиляпман. Мана бир ойдирки катта каналда сув тўлиб оқмаяпти озгина сув келади, катта насосга илмаяпти.

Сув тортмаяпти Тўрткўл ҳокимиятига чиқдик, натижа бўлмади. Бу канал аҳоли зич жойдан ўтади, сув йўқ. Шунга амалий ёрдам берсангиз вазирларга етиб борсин бу мурожаатимиз» дея ёзмоқда тўрткўллик Элтуз обуначиси.

Ва ниҳоят сўнгги бешинчи мурожаат Сурхондарёдан. “Бойсун–Денов автомобил йўли қурилиши нега тўхтаб қолди?”

“Сурхондарё вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Бойсун–Денов автомобил йўли қурилиши тўхтаб қолган. 106 км йўл дабдала ҳолатда. Озарбойжоннинг “Лангкаран” деган ташкилоти ходимларнинг 8 ойлик иш ҳақини бермай сарсон қилиб юрибди. йўл эса ачинарли ҳолатда, ёмғир ёғса машинада юриб бўлмайди. Йўл таъмирини якунлаб беришларини кутяпмиз”.

Ва бу бугунга қадар эълон қилганимиз сўнгги мурожаат эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. У ерга хатларни қабул қилиш учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Каналларимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
18 декабр 2015
New York Times газетаси Ўзбекистон президентининг қизи Лола Тиллаева Каримова Лос Анжелосда тўртта қаср сотиб олганлигини ëзди. Eltuz.com
10 май 2016
Исми келтирилмаётган Ўзбекистон фуқароси, тергов маълумотларига суяниб «Озодлик» радиосининг билдиришича, ўтган йилнинг августида янги туғилган қизчасини бўғиб ўлдирган. Боласининг ...
18 декабр 2022
Автобус кетиб бормоқда. Бирдан автобус ичида чироқ ўчади. Ғала ғовур. Вой свет ўчди. Батарея ҳам муздай. Қалбимиз бўлди куздай.
1 март 2019
Самвел Бабаяннинг яна ўзбек футболига қайтиши масаласида бир неча нуқталар борки, кишида кўплаб шубҳалар уйғотади. Биринчи нуқта шуки, у ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...