Кўзқараш
7 апрел 2021

Олға, орқага!

Сезган бўлсангиз, расмий истеъмолга Каримов давридан қолиб кетган «маънавият ва маърифат» мафкураси қайтди. Қайтиши ҳам муқаррар эди, чунки ислоҳотларни, дунё билан эш яшашни эплай олмаган, замонга мослаша олмаган элита эртами-кечми бу мафкура билан қуролланар эди.

90-йилларнинг бошида жамиятимизда оптимизм ва тараққиётга ишонч ҳукмрон эди. 1998 йилдаги иқтисодий инқироз, 1999 йиллардаги портлашлар жамиятимизни ва элитамизни қўрқитиб юборди.

Элитамиз 90-йилларнинг охирида тараққий этиш осон иш эмаслиги, ҳар қайси жамият ҳам буни эплай олмаслигини, битта Сингапурга юзта Зимбабве тўғри келишини англади. Энг асосийси, агар ҳақиқатан ҳам модернизация, янгиланиш йўлида давом этса, тезда ўз ўрнини ёшроқ, технократ элитага бўшатиш зарурияти туғилишини англади. Бунга эса совет давридан давом этиб келаётган элита рози эмас эди.

Демак, вазият қандай бўлса, уни шундай «музлатиш» зарур эди. Яъни «тараққиёт» эмас, айнан «хавфсизлик ва мусаффо осмон» энг олий қадрият эканини тушунтириб берадиган мафкурага эҳтиёж туғилган.

«Маънавият ва маърифат» мафкураси айнан шундай дунёвий қадимчилик (консерватизм) мафкурасидир. Энг қизиғи, консерватизм муайян қадриятларни сақлаб қолишга уринишдир. Ўзбек жамиятида эса сақлаб қолишга арзигули ҳеч қандай қадрият мавжуд эмас. Эски (диний ва совет) қадриятлар ўлган, янгиси эса ҳали шаклланмади.

Бу ерда элитамиз қадриятларни эмас, ўз ҳукмронлигини, статус-квони сақлаб қолишга уринган ва бу мафкура орқали ўзига асосий хавф деб билган икки тахминий рақобатчи, технократик элита («чириган Ғарб») ва исломий элита («радикаллар») билан курашган эди.

«Маънавият ва маърифат»нинг энг гуллаган даври 1999 йилдан (айниқса, 2005 йилдан кейин) то 2016 йил сентябргача давом этди (инфографикани қаранг). Бу йилларни бемалол йўқотилган имкониятлар даври, деса ҳам бўлади, чунки «маънавиятчилик» тараққиёт ва янгиланишга зид мафкурадир.

Каримов ўлиб, Мирзиёев ҳокимиятга келган 2016 йил сентябридан расмий истеъмолда «дунёга очилиш, ривожланиш, инновация, модернизация» дискурси ҳукмрон бўлди, «маънавият» деярли тилга олинмаган. То 2018 йил ёзигача.

2018 йил ёзидан бошлаб илк эйфория ўтиб кетди. Ислоҳотлар ҳам чиппакка чиққани тобора аён бўлмоқда. «Тепада» нимадир (ёки кимдир) ўзгарганга ўхшайди, чунки яна тақиқлар бошланди. Нега биз ёмон яшашимиз зарурлигини деярли истеъмолдан чиққан «маънавият ва маърифат» билан асослаш амалиёти яна қайтди.

Бундан буён «маънавиятчилар» ҳукмронлик қилаётган даврда яшашга тайёр бўлинг.

Сардор Салим

Блогернинг фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
28 феврал 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раиси, қўли узун Рустам Иноятовнинг ўғлига тегишли кўчмас мулклар ҳақида Open Source Investigations (OSI) ...
7 июн 2019
Жумадан жумагача ўтган даврда эътиборга тушган воқеаларни санасам. Хоразмдаги келин қайнотасини сўйиб ташлади. Қайнота гўрда, келин қамоқда. Бир қадам ...
27 март 2019
27 март куни ўзбекистонлик аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев учинчи бор пичоқланди. Спортчининг жароҳати жиддий эмаслиги билдирилди. Хонтўраев дастлаб ...
15 декабр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги кўзбўямачилик, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...