• Фото: «Пахтакор» ФК
Асосий мавзулар
21 июн 2021

«Элтуз»га мактуб: Ўзбекистонда энг дарди йўқ одамлардан бири аниқланди

«Пахтакор»нинг келиб чиқиши турк, лекин швейцариялик Дердийок (ўзбекчасига Дардийўқ) деган футболчиси бор. Йиллик маоши 1,3 миллион евро экан. Ўзбекчасига айтганда, йигит «Пахтакор»да кунига ҳар дақиқада 31 минг сўм, ҳар соатда 1,9 миллион сўм, кунига 45 миллион сўм ишлаб топаётган экан. Келганидан бери (бир ярим йил бўлибди) ҳозиргача 19 та гол урган экан. Шу 19 та голни бир йилда урган, деб олсак ҳам битта голининг баҳоси 865 миллион сўм экан.

Ўзбекистондаги энг дарди йўқ одамлардан камида биттаси аниқланди. Ўзбекистонда давлат бюджетиданми, тадбиркорнинг чўнтагиданми, фарқи йўқ, бебилиска, мақсадсиз, беҳуда ишлатилаётган пул оқимини чеклаш лозим бўлган соҳалардан бирини кўрсатиб бергани учун «Пахтакор»нинг янги раҳбариятига раҳмат. Ўз ўрнида, клубнинг янги де-факто хўжайини Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан футболдан бошқа долзарб соҳаларда ҳам мана шунақа очиқлик ва шаффофликни кутиб қоламиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 декабр 2018
Фильмнинг бу қисмида “Рембо”нинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳикоя қилинади. “Контора” Рембога қарши туҳмат уюштириш мақсадида махсус гуруҳ тузади. МХХ ...
8 сентябр 2017
Ўтган ойда МТРКда рўй берган воқеалар Булгаковнинг «Ит юрак» қиссаси қаҳрамони профессор Преображенскийнинг машҳур гапини эслатади. «Фан ҳали ҳайвонни ...
5 март 2019
Ўзбекистон ТВ каналларидан «Абдулҳамид» сериалининг олиб ташланиши турк сериалларига қарши қатламни тағин қўзғади. Бу сафар улар сериалнинг олиб ташланишидан ...
1 июн 2021
Бугун – 1 июнь санасида Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Ўзбекистондаги барча ОАВда материаллар эълон қилинади. Уларда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...