Кўзқараш
2 август 2021

Дунëни титратган икки соат

Иккита кокилига икки хил бантик таққан сепкилли қиз аслида 23 ëшда. Исми Назокат, аммо ўзига НОЗИ деб исм қўйволган. Тиктокда икки миллион, ютубда миллион, инстаграмда ярим миллион, твиттер-мвиттерларда ҳам сон саноқсиз фолловерлари бор. Тирикчилиги ўшандан. Бундан ташқари, у ҳар хил АОКА-маока, Ёшлар иттифоқи, президент қизлари дўстлиги ва ҳоказо жамиятлар эркатойи. Олтин ручка, қизил пска, пушти капалак каби мукопотларни оган. Сурхондарë ҳокими Боболов дохил ўнлаб ҳокимлар бу қиз “эйжоди” учун пул ўтказиб беришган.

Нози нима ҳақда ëзади? Нози Муниса лақабли мушук, Юлдуз лақабли урғочи ит, Саида исмли ҳомяк (каламашунинг аслзода тури) ва Зироат исмли тошбақа ҳақида ëзади. Яна Комил деган жаба (қурбақанинг бир тури) ҳақида ҳам ëзиб туради. Аслида отасининг ягона парзанти бўлган Нози ҳайвонларга қизиқар эди. Каттагина хонада ит, мушук, тошбақа ва бошқа ҳайвонлар Нози парваришида шодон юришади.

Бир куни Нозининг ити мушукка қараб вовиллади. Нози бўлса, инстаграмда “Юлдуз Мунисага қараб вовиллади”, деб ëзиб қўйди. Бирпасда миллион одам буни кўриб ташади. Ҳаммаси ана шундан кейин бошланди. Шундан кейин Нози блогер бўлди. “Саиданинг икки олд тиши чиройли”, “Шок!!! Муниса банан еди». ”Юлдузнинг юнглари тўкилди”, «Комил бошида итбалиқ бўлган”. Бу каби постлар фавқуллода машҳур бўлди.

Нози микрофонга гапирса, тиктокда қора мушук, ютубда эса пушти қуëнча бўлиб, мультфильм шаклида гапирадиган ап ўрнатди.

Сотволди ака

Сотволди ака Нозининг отаси. Пенсионер. Асл тошкенлик ҳақиқатгўй. Умр бўйи 31-мактабда тарих ва тил- адабиëтдан дарс берган. Хотини Севара хола Нозини туққандан кейин бошқа туғмади. Касал бўлиб ўлди. Сотволди ака бошқа уйланмади. Қизини оқ ювиб оқ таради. Нози тармоқда ишлаб топган пулига ҳовлини евроремонт қилди ва отасининг тагига битта «Нексия» оберди. Нозининг ўзи «Малибу»да юради. Сотволди ака «Нексия»дан хурсанд.

“Кўтимни судраса бўлди-да”, дейди. Аммо Сотволди ака қизининг имло хатолар билан ëзишидан жуда хапа. Нега ч харфини 4, ш ҳарфини эса даблю билан ëзасан деса, Нози кулиб, адасининг икки юзидан ўпиб қўя қолади.

Сотволди ака қандай қилиб блогер бўлди?

Одатдагидай кун. Осмон мусапполиги ҳақида текин квартира олган блогерлар гапириб ëтишибди. Нози ҳам уй ҳайвонлари боқиладиган хонадаги креслода ўтириб “эйжод” қиляпти. У нашвати еяëтган тошбақага қараб, “Зироат ширин-шакар коканд мейваларини севади”, деб ëзди. Шу пайт хонага Сотволди ака кириб, “қизим, шу гапларни имло қоидаларига риоя қилиб ëзсанг бўлмайдими”, деб қолди. Нози бўлса, “Ада, ўтиринг. Мана ўзингиз ëзиб кўринг”, дея телефонини берди. Столдаги айпад ва макбукни ҳам ота ихтиëрига берди.

Ота рози – худо рози. Сотволди ака болаларча ҳавас билан бу ашқол-дашқолларга қараб, “нима ëзай, қизим”, деб сўради. “Нима ëзсангиз ëзаверинг, ада. Мана бу жаба ҳақида ëзинг”, деди Нози. “Бу сассиқ қурвақа Комил умрида аквариумдан бошқа нарсани кўрмаган”, деб ëзди Сотволди ака. Бу гап олтита порталнинг миллионлаб фолловерларига тарқалиб минглаб “шейр” бўлди.

Қуриган денгиздаги Нептун байрами

Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглаб қўлларида шарлар кўтарган пушти кўйнакли ҳезим йигит кириб келди. “Нози, тез юринг Алишер Сагдуллаевич кутвоттилар. Мўйноқда Нептун байрамига кеч қовоммиза. Тез кетдик аэропортга, Нозий”, дея нозланган ëш ит вакилига қараб Нозиннинг Юлдуз лақабли ити бир ириллаб қўйди.

Нози бу ҳезимга қўшилиб тез чиқиб кетди. Тошкентдан Нукусга учадиган учоқ ҳавога кўтарилди. Учоқ ичида турли уровендаги звиздалар бор эди. Лифт ичида кал скрипкачига ўптиргани билан машҳур бўлган жувонопа ҳажга борганини мақтаниб ўтирар эди. Нози бу жувонни расмга оламан деб қараса, телефони уйда қолиб кетибди.

Нози кейинги йиллар ичида илк бора оффлайн бўлди. Ўриндиққа суяниб кўзи илинди.

Бомба

Бу пайтга келиб Сотволди ака интернетда ëзиш драйфига кирган. Ашаддий ичувчилар бир ичиб бошласа ўзини тўхтата олмаганидек, табиатан ҳақиқатгўй Сотволди ака учун қизининг аккаунтлари ҳақиқатни айтиш учун улкан пурсат эди.

“Халқ таълими вазирлиги аттестат баҳоларини сотишни саноат миқëсида амалга оширмоқда. Уят”, деб ëзган Сотволди ака роҳат билан керишди. “Президент ва вазирлар ўз кандидатлик ишини палончига пул бериб ëздирган. Плагиат ва сохта олимлар”, деган ëзув пайдо бўлди.

Шу тариқа “бомба” хабарлар мушуклар ҳақида ëзадиган блогернинг миллионлаб тарафдорлари орасида яшин тезлигида тарқала бошлади. Хидирназар тарафдорлари спискасини ДХХга берган адлия вазирининг итлиги ҳам қолмади, Ариповнинг қамағдаги Гулноранинг ўғри шериги экани, Раматов эса оддий қароқчи экани ва ҳоказолар тинимсиз ëзиларди. Охирги жумла “Қирол ахир яланғоч-ку”, деган уч жумладан иборат эди.

Муносабат

Ал-Жазира телеканали “Ўзбек блогери ниҳоят ҳақиқатни ëзди” деган мақола эълон қилди. «Озодлик» радиоси эса Нози феномени ва фермерлар омили ҳақида Раббимов ва Шароф Убайдуллаев каби эзма чоллар билан суҳбат қилди. “Нозининг қулоғига ким азон ўқиган”, деган сарлавҳали мақола БиБиСи ўзбек манжетидан ўрин олди.

Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Нозига «Жасорат» медали бериш таклифи билан чиқди. Ўзбек тили жонкуялари эса Нозининг имло қоидаларига риоя қилганлигини олқишлади. Расмий ўзбек матбуоти эса раддиялар билан тўлди. Дин ишлари қўмитаси ва котта мачит имоми Нозини тавқи лаънат қилди. Мусаев ва Эмина деган бақалоқлар эса оғзидан кўпик чиқариб шайтонлашди.

Админстрация ташвишда

Админстрация каттакони Зайнулобиддин срочна йиғилиш ўтказди. “Анави кўкалдош зек Акрам ва ипириқси бўбикларга қўшни қилиб Нозига ҳам квартира беринг”, деди Зайнолибиддин бират. Хайриддин бират эса “Бу қиз аллақачон квартира обўганлигини айтиш” билан кифояланди. ДХХ раиси Нози ҳақида маълумотнома тайëрланаëтганлигини билдирди. ИИБ раиси Бобожонов ҳам бир нарсалар деди, аммо ҳеч ким тушунмади.

Пўлат оғанинг ўғуз лаҳжасидаги гапини қорлуқ қипчоқ лаҳжасига таржима қилишди зудлик билан. “Нози Тошкент Нукус учоғида кетяпти. Ҳозир Ғиждувон тепасида”, демоқчи экан бу ëшулли. Мудофаа вазири қўл кўтариб “Самалётни уриб туширайми”, деди. Бу гапни селектор орқали эшитиб ўтирган коттакон, “Уриб туширадигон вохтлар ўтиб кетган. Сени ўзингни уриб тушираман”, дея реплика қўшди.

Денгиз сатҳидан 600 метр юксакда

Бу пайтга келиб Нози учоқ ўриндиғида хуриллабгина ухлар, тушларида эса мушукчаларни кўрарди. Нукус аэропорти Ўзбекистон ДХХ ва қуролли кучлари ҳамда Миллий гвардия саллотлари билан ўраб олинган. «Нью- Йорк таймс», «Ал Жазира, «Си Эн Эн» каби ОАВ журналистлари ранг-баранг микрофонлари билан чиқиш эшигида турарди. Аммо Тошкентдан келган учоқ Нукусдаги халқаро аэропортга эмас, Тўрткўлдаги ҳеч ким билмайдиган ҳарбий база ҳудудига қўндирилди. Спецназ учоқ ичига кириб, Нозининг бошига қоп кийдириб олиб чиқиб кетди.

Блогерга озодлик

Хитойнинг Тям Миян, Въетнамнинг Хо Ши Мин, Шимолий Кореянинг Ким Ир Сен, Риëднинг Ҳошимий майдонларига бирон кимса чиқиб ,“Ўзбек блогерини озод қилинг”, демади. Лекин тармоқдаги ўзбеклар ўз блогери ҳимоясига ник орқали чиқиб, “Нозида айб йўқ”, дейишди. Улар ҳақ эди. Айб Сотволди акада эди. Гапнинг тўғриси, бу вақтга келиб Сотволди ака ўзининг шохдор қўчқорига ем берар эди. Эшик тақиллади. Сотволди ака глазокдан қараса ҳеч ким йўқ. Кейин звонок чалинди. Сотволди ака эшикни очиши билан бошига қоп кийгизиб обкетишди. Қизинг нима ҳақида ëзади, деб сўрашди. “Ҳайвонлар ҳақида ëзади”, деди Сотволди ака. Зотан, тўғриси ҳам шу эди…

@Rassom TUZ

Тағин ўқинг
24 феврал 2022
Ўзбекистон шахмат федерацияси АҚШ элчихонасини Ўзбекистон ҳудудида жосуслик фаолиятини амалга ошираётганликда айблади. @eltuz олиб борган суриштирув АҚШ элчихонасини айблаш ...
6 октябр 2021
Ўзбекистон Россиядан 1 миллион гектар ерни ижарага олишга ҳаракат қилмоқда, бу 2,5 миллион тонна ғалла олиш имконини яратади, дея ...
7 сентябр 2018
Ўзбекистон ҳукумати 6 сентябрь куни Интернет веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Ушбу низомга мувофиқ, тарқатилиши тақиқланган ...
24 апрел 2019
Адлия вазирлигининг ўз телеграм канали орқали йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш жавобгарликка тортилишга ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...