Асосий мавзулар
26 январ 2022

Салимбой ва Ғофирбой Тошкентда бирга «яраш оши» ейишди

EltuzTG January 26, 2022

25 январь куни Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган “Огни Ташкента” ресторанида ўзбек мафиясининг энг кўзга кўринган икки кекса вакили – Салим Абдувалиев ва  Ғофур Раҳимов ўртасида хуфия учрашув бўлиб ўтди.

@EltuzTG манбаларига кўра, Ўзбекистонда таниқли шахслар воситачилигида ўтган ушбу учрашувдан ўн икки йилдан буён юз кўрмас бўлиб кетган икки мафия бобосини яраштириб қўйиш мақсади кўзланган эди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда кўпчиликка маълум ўнга яқин атоқли шахслар (уларнинг исм ва насаблари EltuzTG га маълум) қатнашган.

Бир неча соат давом этган маърака – “яраш оши” сўнгида икки мафиабоши ўртасидаги кин ва адоватга нуқта қўйилган.

Учрашувга жудаям машҳур одамлар келишди. Свет умуман бўлмагани учун ошни ресторан орқасидаги ҳовличада Тошкентнинг энг зўр ошпази пиширди. Яраш оши кўпчилик назаридан панада, жуда тўкин дастурхон атрофида ўтди,” – деди @EltuzTG манбаси.

“Яраш оши” 71 яшар Ғофур Раҳимовнинг Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтганидан кўп ўтмай уюштирилди.

Салимбой ва Ғофирбой нега аразлашганди?

Ғофур Раҳимов ва Салим Абдувалиев ўртасидаги адоват 2009 йилга бориб тақалади.

Ҳодисадан хабардор шахснинг ҳикоя қилишича, ўша давр “жиноят олами”нинг энг қудратли боссларидан бўлган Ғофур Раҳимов Янгийўлдаги ёғ-мой комбинатига ўз қўли остидаги Шамшод исмли шахсни юборади ва у орқали комбинат эгасига ҳар ой “шапкасиз” кир совун ва ёғ маҳсулотлари бериб туриш шартини қўяди.

Ғофур Раҳимов райига қарши бориш оқибатлари ёмон бўлиши англаган ёғ-мой комбинати эгаси Салим Абдувалиевдан муаммони ҳал қилишда ёрдам беришни сўрайди.

Салим Абдувалиев комбинат эгасига президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага мурожаат қилишни маслаҳат беради.

Комбинат эгаси Гулнора Каримовага мурожаат қилганми, йўқми, номаълум.

Маълум бўлгани, кўп ўтмай Шамшод қамоққа олинади, Ғофур Раҳимов эса мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлади.

Айни ҳодиса халқ орасида Салимбой ва Ғофурбой дея танилган икки қудратли шахс ўртасида адоват уруғини сепади.

2013 йилнинг 6 февралида Ғафур Раҳимовга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165 (товламачилик), 243 (жиноий фаолиятда олинган даромадларни легаллаштириш) ва 228 (ҳужжатларни қалбакилаштириш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этиш айбловлари қўйилди.

Орадан бир ҳафта ўтиб Ўзбдекистон Ички ишлар вазирлиги Ғофур Раҳимовга Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилди.

2018 йил 10 июлда Ўзбекистон Бош прокуратураси Ғафур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу аксар вақтини Дубайда ўтказаётган Ғофур Раҳимовнинг Ўзбекистонга қайтишига яшил чироқ ёққан эди.

“Яраш оши” кимнинг ташаббуси эди?

«Яраш оши» маъракаси жиноят оламида “Қора Ғофур” ва “Граф” номлари билан танилган Ғофур Раҳимов ташаббуси билан ўтказилди.

Бундай ташаббусга унинг Дубайдан учинчи давлатга бориш имкони бўлмагани учун “ўз ихтиёри” билан Ўзбекистонга қайтгани сабаб бўлди.

Дубайдаги @EltuzTG манбасига кўра, Қозоғистонда юз берган тартибсизликлар ортидан Амирлик хавфсизлигига масъул мулозим Ғофур Раҳимовга бу мамлакатда бундан буён яшай олмаслиги ва тезда учинчи давлатдан жой топиб чиқиб кетиши кераглигини айтган.

Афтидан БАА мулозимларини Ғофур Раҳимовнинг яқин шериги “Арман Дикий” лақаби билан танилган жиноят олами авторитети Арман Жумагелдиевнинг  Қозоғистондаги тартбсизликларга бош-қош бўлгани ташвишга солган кўринади.

Ғофурнинг борадиган жойи йўқ. Дубайдан чиқиб кет, дейишди. Россияга борай деса, у ердаги ўғрилардан “спрос” бор. Ғофурнинг Арманни “прикрывать” қилиб келгани Россиядаги вор законларни ҳам жаҳлини чиқарган. Ғарб давлатларига бора олмайди, санкцияга тушган,” деди Дубайдаги @EltuzTG манбаси.

Ғофур Раҳимовни таниган яна бир ўзбекистонлик Дубай турғуни ҳам айни фикрда.

Ғофур ставка қилган Гули ўлдирилди. Арман қозоқ қамалди. Шунга Тошкентда ўтказмоқчи қолган умрини,” деди у.  

@EltuzTG да бор аниқ маълумотларга кўра, Ғофур Раҳимов “Бахти Ташкентский” лақаби билан машҳур  Ўзбекистонда ягона “Вор в законе” Бахтиёр Қудратиллаевдан Салим Абдувалиев билан яраштириб қўйишни бир неча бор илтимос қилади.

Лекин Бахтиёр Қудратуллаев Россиялик “вор”ларнинг норозилигини уйғотмаслик учун Ғофур Раҳимовнинг илтимосини рад қилади.

Ғофур Раҳимов худди шу илтимос билан Салим Абдувалиевнинг қудаси “Ҳусайн Московский” лақаби билан танилган Ҳусан Зиямуҳаммедовга ҳам юзланган, аммо у ҳам эски танишининг илтимосини бажара олмаслигини айтган.

Тошкентга қайтгач Ғофур Раҳимовнинг ишлари юришиб кетди, деб бўлмайди.

Узоқ йиллар ҳижратда яшаган мафиози Ўзбекистонда ўз мавқеъини деярли йўқотиб бўлган,” – деди тошкентлик тадбиркор. – “Ғофур Раҳимов четда экан ундан ўнлаб марта бойроқ бизнес элитаси шаклланиб бўлди. Жиноят оламида ҳам янги ўйинчилар пайдо бўлган. Улар жиноят оламида обўрси қолмаган Ғофур Раҳимов билан ҳисоблашиб ўтириришмайди.”  

Ғофур Раҳимовга қарашли кўплаб бизнес объектлари у Ўзбекистондан 2010 йилда чиқиб кетгач, ё давлат фоидасига мусодара қилинди ёки бошқа шахслар номига ўтказиб юборилди.

2018 йилда Ўзбекистонга қайтгач, ўзига тегишли муассасаларни қайтариб олиш ҳаракатлари ҳам натижа бермади. 

Тағин ўқинг
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
10 декабр 2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган эди.  Д.Ҳошимов Жаслиқда катта ...
25 ноябр 2020
Хоразмда келинга бокира эмас, деган айб қўйиб, уни видеога олган, шаънини топтаб сазойи қилган куёвнинг қариндош-уруғлари устидан Хоразм вилояти ...
26 апрел 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...