Асосий мавзулар
22 феврал 2022

Майда ўғрилар қурбонликка, наҳанглар эса…

Ўзбек амалдорлари ва оилаларининг ўғриликларини кўриб, ҳайратланмай қўйганман. Лекин, ҳар сафар бундай янгиликка бир жирканч, бадбўй кайфият ҳамроҳлик қилади. Бу шунчалик клише, оддий ўғриликки, унда на оригиналлик, ё на бир ақлий энергия бор. Қариндошинг номига фирма оч, давлат пулини ўтказ, офшор орқали Швейцариядаги ҳисоб рақамига тўпла. Бунда банк деворини тунда дрель билан тешиб киришдек ва хавфсизлик камераларини ўчиришдек стратегик ақл ва жасорат талаб қилинмайди. Бари анча оддий.

Ғарб ҳам баланд минорасидан туриб аҳлоққа чақира олмайди, чунки ўзи аҳлоқсиз – ўзи шу аҳлоқсизликка шароит яратиб беради ва ҳатто рағбатлантиради. Бу банклар, офшор рақамлар, мол-мулклар Ғарбнинг схемаси. Бир неча йил олдин ўшанда Британия бош вазири бўлган Дейвид Камерон қиролича билан ўзаро суҳбатида Афғонистонни «фантастик даражада коррупциялашган» дея тасвирлаётгани камерага тушиб қолганди. Лавозимидан кетгач, ўзининг ҳам солиқдан қочиш учун очган офшор ҳисоблари фош бўлди. Камероннинг фантастиклиги пандемияда ҳам билинди – у ўзи ишга кирган компанияга лоббичилик қилиб қўлга тушди.
Булар ғарбда шундай танга талашаётганда, Шарқдан нимани кутасан? Бари бир гўр аслида. Фақат бу томонларда халққа осонроқ, ойликка яшай олади, шукур.

Шунчаки ҳафсалам пир. Майда-майда ўғричалар қурбон келтирилаверади, наҳанглар эса… Президент буларни билмайди деганларга кулгим келади. Унинг ўзи «ер тагида илон қимирласа биламан» деганди. Президент ўғрилик қил демаса керак, лекин, фикримча, унинг қўллари ҳам боғлиқ. Унга ҳам содиқ иттифоқчилар керак. Афсуски, биз яшаётган дунё шундай.

Ибрат Сафо,

Би Би Си журналисти

Тағин ўқинг
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ўйлаб қолдим. Аслида бу ...
11 апрел 2017
Стокголмда терактни амалга оширган самарқандлик Ақиловнинг қўлга олинган шериклари дея гумон қилинаётган шахслар, Элтузнинг ишончли манбаларига кўра, 47 ёшли ...
24 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” аудиокитобининг 29-қисми. Матнни муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Халқ шоирлари миллат ҳақида қайғурар ...
7 декабр 2018
Ака-ука Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан 5 декабрь куни журналистларнинг адвокати ишни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...