Асосий мавзулар
26 феврал 2022

Нега ўзбеклар Путинни севади?

Нега ўзбеклар Путинни севади? Бу саволга нормал мантиқ булан жавоб бериш қийин. Ҳозиргина тақирбошлар калтаклаган, ҳўрлаган ўзбек ўша золимга таъзим қилади. Украинларни миллатчи дейди. Ўзи ҳаётида эшитмаган, кўрмаган Бандерани ҳоин дейди. Диндори ҳам путинпараст, динсизи ҳам.

Совет Иттифоқи тугаб, мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошди, лекин ҳали ҳам бу империясини қайта тикламоқчи бўлган фашист Путинни олқишлайди, телба маняк бир диктаторга сиғинади. Нега бу оламон ўз қотилига ошиқ? Мазлумнинг, заифнинг, кучсизларнинг тарафида туриш, виждонини йўқотмаган миллатларга ҳос фазилатдир.

Демократик жамиятлардагина инсоний, аҳлоқий фазилатлар сақланиб қолади. Биз эса хар доим кучнинг, кучлининг, қул эгасининг ёнида саф тортаяпмиз. Миллат бўла олмаяпмиз, бир «эга», бир ҳўжайинга боғлиқ бўлиш бизни мамнун этаяпти. Соҳибсиз қолмаслик учун доим ҳукмрон ахтарамиз. Озодликка интилшдан кўра, бошқаларнинг ҳам биздек асир бўлишини балки кўпроқ орзу этамиз. Путинпарастлик, юртбошипарастлик, диктатор севгиси, қулдорга суйкаланиш, манфаатларимизга уйғундек туюлади. Афсуски биз ўзбеклар яшин тезлигида кичик манфаатларнимизни қулига айланаяпмиз. Шараф, ғурур , виждон каби ҳислатлар ўрнинини майда манфаатларга бўшатиб бераябди ўзбек жамиятида.

Менимча бу жараён ҳақиқий маънода ҳур ва эркин миллат бўла олгунимизча давом этади. Фақатгина ҳур миллатлар ҳуррият дастакчиси бўла оладилар.

Яшасин ҳур ва қаҳрамон Украин миллати!

Баходир Файз

Публицист, АҚШ

Тағин ўқинг
2 июн 2020
«– Ака, ёмон боқибеғамсиз-ей, нега шуни дарҳол айтмай, чўзиб ўтирдингиз? Энг ёмони, шундай ажойиб хабарни ҳеч нарса юз бермагандай, ...
7 апрел 2021
Сезган бўлсангиз, расмий истеъмолга Каримов давридан қолиб кетган «маънавият ва маърифат» мафкураси қайтди. Қайтиши ҳам муқаррар эди, чунки ислоҳотларни, ...
13 сентябр 2016
Эрталабдан мачит остонасидан болаларни ҳайдаш бошланди. Имом ҳам собиқ президентни авлиё даражасига олиб чиқиб қўйди. Телевизор, радио ва газеталар ...
26 октябр 2018
Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди, жанг қурбонсиз бўлмайди. Мажбурий меҳнат батамом тугатилиши учун яна кимлардир қурбон бўлиши керак шекилли. Андижон ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...