Кўзқараш
21 март 2022

Мирзиёевга энди прагматик бўлиш етарли эмас

Ўзбекистоннинг «ДХР» ва «ЛХР» мустақиллигини тан олмагани Тошкентнинг позицияси кўп қутбли эканини кўрсатишга қаратилган, бироқ бу сиёсатни аксил-Россия сиёсати деб бўлмайди асло.
Тўғри,  Ўзбекистон раҳбарияти прагматик ҳамкорлик йўлини танлаган, аммо бу тамойилнинг мутлақлашуви, бугунги кунда, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бошқа ёндан ҳозирги воқелик нафақат прагматик бўлишни, балки Тошкентдан геосиёсатни ҳам ҳисобга олишни тақозо этади.
Аслида Ўзбекистон мувозанатли ва кўп векторли сиёсат олиб бориш истагини намоён этмоқда,  бироқ ҳақиқат шуки,  яқин йилларда Россия билан ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик омили Тошкент учун ҳал қилувчи омил бўлиб қолади.
2021-йил якунларига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,6 баробарга ортиб, 700 миллион долларга етди.      
Бу ҳамкорликни ўсиш истиқболи юқори, бироқ геосиёсий йўналишда Тошкент ўз мавқесини синхронлаштиришга мажбур.
Президенти И. Каримов давридан бошлаб Тошкентда нафақат Россия,     балки Хитой,  АҚШ ва бошқа давлатлар билан ҳам кенг қамровли ҳамкорликни назарда тутган кўп векторли сиёсат олиб борилмоқда.
Президенти Мирзиёев даврида Ўзбекистон ҳамкорликнинг иқтисодий векторини мустаҳкамлашга ва қўшни Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарияти билан қарама-қаршилик даражасини пасайтиришга эришди, бу эса, умуман олганда, савдо муносабатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон ҳеч бир блокка қўшилмаслигини бир неча йилдан буён баралла айтиб келади ва ҳозирги вазиятда ҳам айни мақомда қолишни истайди.   Ўзбекистон на КХШТ ва на Эвразес аъзоси,  аммо Тошкент учун Россия асосий савдо-иқтисодий ҳамкор ва ташқи сиёсатда кўп жиҳатдан маёқ бўлиб қолмоқда.   Бунда Ўзбекистон учун Россиядаги меҳнат муҳожирлари омили ҳам ҳал қилувчи рол ўйнаяпти.
Россия юз тута бошлаган иқтисодий қийинчиликларга қарамай Ўзбекистон ўз меҳнат ресурсларини экспорт қилишдан манфаатдор.    
Ҳозирги воқеликда Ўзбекистон нафақат прагматик ҳамкорликка эътибор қаратиши,  балки Россияга Ғарб томонидан олиб борилаётган геосиёсий босим омилини ҳам ҳисобга олиши керак.    
Бунга эътибор бермаслик Ўзбекистоннинг ўзини ёмон вазиятга тушириши мумкин.
Ўзбек муҳожирларида Россия меҳнат бозоридан бошқа танлов йўқ ҳисоби.  
Ҳозирда бир неча миллион ўзбекка Мирзиёев ҳукумати янги иш ўринлари яратиб беришга қодир эмас.  
Бу омил Ўзбекистондан савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари билан бир қаторда Россия ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий қарама-қаршилик контекстига кўпроқ эътибор қаратишни талаб қилади.
Тошкентнинг келажакдаги сиёсатида ана шу омил ҳисобга олинса керак.
Хуллас, келгуси ойлар ва йиллар давомида Шавкат Мирзиёевга кучли синовлардан ўтиш ва ўта оғриқли қарорларни олиш керак бўлади.
Бу синовларнинг ўтган 30 йилдагилардан фарқи шундаки, Мирзиёевнинг хато қилишга ҳаққи йўқ.  Чунки на Ғарб ва на Россия кичик хатони ҳам кечирадиган кайфиятда эмас.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 июн 2016
Йилдан йилга мамлакатда аҳоли сонининг ошиши, пул топиш қийинлашгани ва ўқиш сифатининг пасайгани боис Олий ўқув юртларига ўқишга кириш ...
8 феврал 2023
Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йил, 7 феврал, 31-сонини тақдим этади. Видео: https://youtu.be/_2y4TWkDvgI
30 апрел 2018
Президент Мирзиёев 26 апрель кунги йиғилишида Тошкент марказидаги «Истиқлол» санъат саройи ва метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номини қайтариш қарорини ...
25 декабр 2018
Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга нисбатан давомий равишда ортиб бораётгани қисқа ва ўрта истиқболда мамлакат ташқи қарзларининг кескин кўпайишига олиб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...