Кўзқараш
20 июн 2022

Рассом Туз: «Мустақиллик билан ҳеч кимни табрикламайман»

1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат тарихидаги энг муҳим ҳужжатни қабул қилдиришда асосий ишни қилган одам «Эрк» демократик партиясидан миллат вакили Муҳаммад Солиҳ эди. Бошқаларнинг қўлловини камситмаган ҳолда Муҳаммад Солихнинг муҳим ролини урғулаш лозим. Бошқалар бу ҳужжат руҳини ҳам унчалик тушуниб етмаган эди.

Масалан, депутат Карим Баҳриев бу ҳужжатга «Совет Иттифоқи қонунлари Ўзбекистонда ратифакация қилиниши керак» деганга ўхшаш жумлани киритиш таклифи билан чиқди ва бу таклиф қабул қилинди. Тофталогия эди бу. Декларация СССРдан чиқиб мустақил бўлишни баëн қиляптида яна СССР қонунлари ҳақида ëзиб уни машрулаштирмоқда. Бу қўшимча қабул қилинишига ҳам Муҳаммад Солиҳ астойдил қарши бўлган. Яна бир «шиширилган» персонаж бор – бу Шукрилло Мирсаидов. 1939да туғилиб 2012 да ўлган бу зиддиятли сиëсий арбоб декларация қабул қилинган 1990-да Министрлар Совети раиси эди. Ҳозирги Бош вазирга ўхшаш лавозим. Ўша куни Мирсаидов декларация қабул қилинишига қарши чиқиб: «Бу бир парча қоғоз» деганди.

Демак, эсда сақлаймиз «декларация» ташаббусчиси Муҳаммад Солиҳ. Ўша куни тахминан 100га яқин депутат бу ҳақда ўзининг КГБдаги куратори ва компартия иккинчи котиби Владимир Анишчевга айнан шундай деб тушунтириш хати ëзган. Ўзбекистондаги иккинчи раҳбар ва кремлнинг кўз қулоғи Анишчев 1990 йилда Ўзбекистон мустақиллиги декларациясига тиш-тирноғи билан қарши бўлган рус шовинисти эди.

Қиссадан ҳисса: Аслида декларация қабул қилинган 20 июн – Ўзбекистон учун улуғ байрам. Мушаклар отиб¸ қиммат шароблар ичиб алëрлар айтиладиган кун. Декларациянинг асосий ташабусчиси Муҳаммад Солиҳ ҳам тирик. Туркияда истиқомат қилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати бу одамни кўзи тириклигида йўқлаб Ўзбекистон қахрамони орденини берса тарих¸ мантиқ ва инсофга уйғун иш қилган бўларди….

Аммо…Аммо ҳар куни ва ҳар соат мустақиллик учун жон ва қон бериб курашаëтган Украинага Кремлнинг хоинларча босқини фонида иштонига а қилган боладай мулзам турган раҳбариятни кўриб тилимни тишлайман. Олимидан шоиригача, ҳожисидан имомигача, чолидан кампиригача путинпараст¸ ўрисқул бўлган¸ буханка нону тонировка дея ëлвориб, ерларда аптол суринаяëтган бу тавия манқуртлар сурувини кўриб, бир нарса ëзишга ҳам ийманаман. Отини ëза олмайдиган саводсиз аммо ўғри раҳбарлар, лаганбардор мулозимлар¸ қашшоқ ва ўғрилардан таркиб топган раъият 1990 йилдаги декларацияга лойиқ эмас. Наинки декларация оддий тонировкага ҳам¸ арзон буханка нонга ҳам¸ инсоний муомалага ҳам лойиқ эмас. Булар шу боис ҳеч қандай рўшнолик кўрмай ўтади. Бошқалар қон тўкиб мустақил қилиб¸ қуриб ривожлантирган давлатлар, масалан Америкага бориб, улар эккан эркинлик мевасини ейиши мумкин, холос. Шу мевани еб туриб ҳам¸ ойига ўн минглаб ойлик олиб ҳам Американи ëмонлаб, Путинга пайтава бўлиб куни ўтади бу қарғалган тўданинг. Буларнинг ëмонлиги¸ бад нияти¸ кўрнамак ва сотқинлигини кундузи қуëш кечаси ой ва юлдузлар кўриб турибди. Эрта индин бундан баттар бўлишса ўз ëмонлиги учун тўлов деб билишсин. Ҳеч кимни табрикламайман.

Рассом Туз

Телеграм саҳифасидан

Тағин ўқинг
13 август 2020
Тўғоннинг ўпирилиши Ўзбекистондаги коррупция билан боғлиқ хавотирларни кучайтиради Бунинг сабабларини ўрганиш узоқ вақтни талаб қилади Май ойида Ўзбекистонда тўғон ...
5 декабр 2016
«Отаси» ўлиб, етим қолган Ўзбекистон телеканаллари ноябрь ойида асосий эътиборини сайлов мавзусига, ундан ҳам муҳимроғи сайловда 88,6 фоиз овоз ...
12 май 2016
Ўтган жума куни Истанбулда ўз дўстининг туғилган кунини нишонлаш учун кунлик уй киралаган 19 яшар турк қизи ўша уйда ...
28 апрел 2016
«XXI аср» газетаси Ўзбекистон президентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...