Кўзқараш
7 феврал 2023

Бухорода 17 яшар қиз Дамас мошинни ўғирлаб қочди

Бу одамни этини жимирлатган даҳшатли ўғирлик 2 февралдан 3 февралга ўтар кечаси Вобкентнинг Халач қишлоғида содир бўлди. 

Қоп қора тун. Узоқдаги чўлда шоқоллар увиллайди. Совуқ шамол танани тешгудай найза санчади. 

Симëғочдаги куйиб қолган лампочканинг тунука қалпоғи тарақ-туруқ қилади. Булутлар орасидан мўралаган ой дарвоза олдида турган Дамас машинани ëритади. 

Шу пайт («дада-дааам» деган криминал кинодаги мусиқани эшитдим деб тасаввур қилинг) машинага шу қишлоқда яшайдиган 17 яшар қиз жиноий мақсадда яқинлашади. 

Машина эшиги очиқ қолган. Калит ҳам турибди. Қизгина ҳуркак кийик каби бир сакраб машина рулига ўтириб газни босади. Дамас ғилдираги тагида мудраган икки қора мушук икка ëнга «миëв» деб қочади. 

Мана 17 яшар қиз катта йўлда катта тезлик билан Мунисани ашласини эшитиииб кетмоқда… Худди шу пайтда кадр узилиб Халач қишлоғидаги дарвоза кўринади. 

Уй эгаси сийгиси келиб кўчага чиқса, мошин йўқ. «Вай билат. Мошн қони?»  

Камбағалди уйи куйса куйсин, дамаси ўмарилмасин. Дамас бу йўлкўлик камбағал учун.  

Уй эгасининг дод-фарëди уйқуда ëтган Халач қишлоғини ҳушëр торттирди. 

Одамлар дод-фарëдга ўрганиб қолган: кимнидир эри уради; кимнидир боласи қимор ўйнаб, катта суммага тушади. Шу кунда бировнинг уйига хўрсиниб борсанг, увиллаб чиғади. Аммо ҳеч кимнинг бошига мошиндан айрилиш тушмасин. Хотин йўлда¸ бола белда. Амммо мошн олиш учун каттта пул керак. Бўлибам дамас.  

Милисага телефон қилишди. 

«Нега ўғирланди? Бу мошн дегани ким минса юриб кетаверадими? Нега калитни мошнда қолдирдинг? Нега ичкарига киритиб қўймадинг? Йиғланилмасин. Нега йиғланилади?» 

Бу савол жавобдан машина эгасининг бошига оғриқ кирди. Аммо Бухоро миршаббошиси УГОН деган қизил тугмани босиши билан мудраб ëтган бутун ментура оëққа қалқди.  

Менинг милициям қўриқлар мени. Нафақат мени балки дамасимни ҳам қўриқлайди. 

Ўмарилган Дамас А-380 автомобиль йўлининг 369-километрида тўхтатилди. Ўғригина қизни қўлига кишан солиб олиб кетишди. 

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-модда 2-қисми “г” банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Ўғри қиз қамағда. Дамас жарима майдонида. Адолат эса тантана қилганидан Вобкент қумларида ағанаб рақсга тушиб ëтибди. 

Бу рақсга Халач қишлоғи аҳолиси ҳам қўшилди. «Эй ўйнасиней. Бахтиëрлар ўйнасин. Усул билан¸ ғамза билан тарақа туруқ». 

Бу пайтда қамағда ëтган қиздан конвой бача сўради. 

«Ҳай нега угон қилдинг?» 

«Ўша бача нервимга тегувди. Наказат қилдим!» деди 17 яшар ўғригина қиз. 

Фильм тугади.

@rassom tuz

Тағин ўқинг
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари бизни ҳимоя қилишга етмас ...
7 июн 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ВА РИЁ Яқинда бир ...
13 май 2024
Рассом Тузга юборилган бу иддаоли мактубни қандай бўлса шундайлигича нашр қилишга қарор қилдим. Мактуб аноним эмас. Уни кимдан келгани ...
15 октябр 2018
Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой тумани бозорлари ёпиб қўйилди. Бозорларнинг дарвозалари фақат кечки 17:00да очилмоқда. Бозор қоровулларининг билдиришича, «катталар» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...