Асосий мавзулар
21 апрел 2024

Тилланисо Эшбоева: картина билан бир кеча

Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт паша виз-визига ўхшаш шовқинлари билан руҳий сокинатимга ёриб кираман деди ва қисман уддалашди. Ўзим ҳам бу картинадан нима топарканман деб сер солиб қараб ўтирмадим. Санъат маъноси қайсидир лаҳзада ўзини сонияларгагина кўз-кўзлаб ўтади. Шунга воқеликни ўз изнига қўйиб бердим. Аммо расмни кўрганимдаёқ томирларимда маъюсият жимирлаб кетганди. Хонамга илиб қўйганимда ҳам шу ҳис. Қандайдир олис маъюсият. Рассом оғам айтдики, ёлғиз табиат, табиатдан бошқа ҳаёт йўқ, қачонлардир эса ҳув анов қалъада кимдир яшаган, дейди. Бўлса бордир. Расмдаги маъюсият шу қадар сокинки, сокинлигидан борган сари юрагингни ғичимлайди. Уфф, олиб кўз олдингдан ҳам, туйғуларинг ичидан ҳам юлиб отгинг келади. Бирдан пашша виз-визлашидек ҳаёт шовқинидан ҳам миннатдор бўламан. Чорасиз, боши берк маъюсият ичига тун бўйи чўкиб кетишимдан асради. Билмадим, бўлмаса нима қилардим. Дунёга сиғмай қолардим, одам руҳи эса изтиробга охиригача доц. беролмайди…

Рассом шунчаки чизган, сиз ўйлаган ҳеч нарсаси ўйламаган дейди менга реалист рассом ўртоқларим. Ҳа, рассом ва ниманидир сезган ва чизган. Сезги… Рассомнинг ўзи ҳам бу маъюсиятга охиригача чидолмаса нима қиларди, кенгликка чиқиб кетарди, осмон билан уланарди, ер билан, табиат, тарих, ўтган одамлар ҳақидаги хотиралар билан – бундай расм чизган одам маъюсият сокинатига доц. беролмай, кенглик сокинлигига кетарди. Рассом шу йўлдан боради. Мен унинг ортидан шу кўнгликка эргашиб кетаман. Ўша кенгликнинг қайсидир четида туриб расмга сингаман – расмдаги кенглик ва жимлик ичига секин тарқаламан. Айни ўша дақиқаларда ўзимни унутган бўлсам керак. Лекин ўзимни унутган дақиқаалримни эслолмайман. Қайданам эслай, ахир ўзимда эмасдим. Охир оқибат санъаткор ҳам ўзида бўлмаган. Санъат нима деганда – шу жавобни бериш мумкин. Ўзини унитиш. Лекин қандай унутганини эслолмаслик. Шунинг учун санъатнинг фойдасини ҳеч кимга тушинтириб бўлмайди. Чунки ўша дунёни на санъатчи , на истеъмолчиси эслолмайди. Аммо ҳар иккаласи шунга зор бўлади. Қолганлар ҳам зор бўлар – қачондир ҳаммага ВанГог чизган осмон ўзини унутган ҳис эканини эслаш насиб этар. Изтиробдан улуғ нарса борлигини кўришар – одамга ҳаёт берадиган, руҳ берадиган, юксалтирадиган – ёки на изтироб, на ҳаёт насиб бўлмас. Аммо буни ҳис қилиш учун умридан кечган, ҳар қандай манфаатлардан кечган санъаткорни бир кеч бўлмаса ҳам қалбан яқин, бир жойда деб сезиш, қалбинг тўлақонликда ухлаш –мазза!

Бу расмда Хоразм кенгликлари тасвирланади. Расм Урганч давлат музейида ўз вақтида ишлаган рассомлар Шуҳрат Бобожон ва Давронбек Йўлдошевлар томонидан украин миллатига мансуб Юрий Руденкога нисбат берилади. Халқ ичида Юра ота бўлган рассом Тошкентнинг Чирчиғида туғилган 1940-йилда. Толстов экспедициялари пайтида Хоразмга келиб қолган экан. Шу билан қолиб кетган. Рассомнинг камсуқум ҳаёт кечирганини эслайди ҳамюртлари.

Расмни бир коллекционер яҳудий уйидан топган “Юзук” ташкилоти Урганч замонавий санъат музейига совға қилди.

Тағин ўқинг
18 март 2016
“Правда востока” газетасининг ёзишича, ўтган йили “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга ...
11 октябр 2016
«Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват» дея номланиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида Сhange.org ижтимоий тармоғида эълон қилинган петиция, ...
19 октябр 2017
Франциянинг Mediapart интернет нашри томонидан қўлга киритилган ва European Investigative Collaborations (EIC) консорциумидаги ҳамкасбларига тақдим этилган махфий маълумотлар Ўзбекистоннинг ...
26 март 2016
Ўзбекистон баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритгани муносабати билан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси маслаҳатлашувлар учун Бишкекка ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...