чоршанба,
18 декабр 2024
22 октябр 2015
Ҳукумат сиёсатини мақташ
Бугун эрталаб таксида ишга кетаётган маҳалимда,мени қитмирлигим ишга тушиб ҳукуматни ва сиёсатни мақташга тушдим. Шу маҳал такси ҳайдовчиси менга бир қараб олдида мени гапимни маъқуллаб у ҳам сиёсатни ва ҳукуматни мақтар,ва ватанпарварлик ҳақида оғиз кўпиртиришга тушиб кетди.
Шу маҳал Азиз Несиннинг минг шукур деган ҳикояси эсимга тушиб кетди. Ўзбекистонда агар сиз ҳукуматни мақтасангиз одамлар ҳам сизни гапингизга қўшилишади, агар танқид қилсангиз сиздан азроилни кўргандек қочишади.
Агар гапимга ишонмасангиз сиз ҳам таксида ва автобусда жамоат жойларида ҳукумат сиёсатини мақтаб кўринг.
Бундан кейин ҳам мен фақат ҳукуматни мақтайман.
Алимардон Султонов
Eltuz.com