Кўзқараш
25 сентябр 2015

«Юртбошига раҳмат, тинчлигимизни сақлаб турибди…»

– Дунёда икки юздан ошиқ давлат бор, деярли барчасида тинчлик, саноқли давлатлардагина маълум сабабларга кўра нотинчлик холос. Юртимиз юз йиллар давомида тинч, Худога шукур. Бунга асосий сабаблардан бири юртимиз аҳолиси тинчликпарвар ва меҳнатсеварлигида.
– Энди катта давлатни шунчалик бошқариб туриши ҳам катта гап. Давлат ҳам бир оила каби, давлат раҳбари эса оиланинг отасидир.
– Мана сизга бир мисол, ўзингиз айтгандек бир оиланинг болалари қўшнилариникида қорин тўйдириб юрса, оилани яхши бошқара олмаётган каттаси бўлмиш отага иснод эмасми?
– Энди шунча одамни бошқаришни ўзи бўлмайди-да.
– Эплай олмаса ўрнини бўшатиб қўйсин, бошқара оладиган инсон ўтирсин курсига.
– Эплаяпти, ҳамма айб атрофидагиларда, сайлаб қўйган ҳокимлари учун у одам жавоб бермайди-ку ахир?!
– Ия, унда у кишимнинг вазифалари нимадан иборат? Ўзининг қўл остидагиларни назорат қила олмаса, қандай қилиб бутун бошли давлатни бошқаради?
– Мана аста-секин ўзгаришлар бўлаяпти-ку, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Мустақил бўлганимизга эндигина йигирма беш йил бўлди холос.
– Мана сизга бир мисол, қўшни Қозоғистон ҳам биз билан тенг мустақил бўлган, ривожланишда биздан қанчалик илгарилаб кетганини биласизми? Фуқаролари бизга ўхшаб хорижда сарсон бўлиб юргани йўқ.
– Қозоғистон бунга мисол бўла олмайди. Қозоғистоннинг ери кўп, кейин аҳолиси ҳам бизникидан оз.
– Яхши, унда сизга бошқа мисол, Япония аҳолиси биздан тўрт марта кўп, ери эса бизникидан анча кичик, ер ости қазилма бойликлари ҳам йўқ ҳисоби. Келинг унда Япония билан солиштирамиз, ёки Жанубий Корея билан…
– Хўп, мақсадга ўтинг, нима демоқчисиз ўзи?
– Айтмоқчиман-ки, дунёда икки юздан ортиқ давлат бор, уларни эса бизнинг юртбоши бошқармайди, шундай бўлса ҳам ҳамма жойда тинчлик, ҳамма жойда фаровонлик ҳукмрон. Демак, бизнинг юртбоши бўлмаса ҳам тинчлик бўлаверар экан, бизнинг юртбоши бўлмаса ҳам кимдир чиқиб халқини бошқараверар экан. Мана чорак асрдан бери бу кишимга имконият бердик, ҳеч нарсани уддалай олмади, ўрнини бўшатиб қўйиш фурсати келмадимикан?
– Хабарингиз бўлмадими, долларнинг курси қанча бўлибди?
– Нима дедингиз???

(техник нокаут)

Акмал Набиев,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва турк дунёси имкониятлари ҳақида. ...
19 июл 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.  МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
16 март 2020
Ассалому алайкум, ҳурматли ўқувчи!  “Вақт машинаси” рукнида эътиборингизни бугун Туркистон тарихининг советлар ҳокимияти ўрнатилган дастлабки даврига қаратамиз. Зотан, улуғ ...
4 апрел 2016
Ўзбекистон телеканаллари орқали бир неча марта намойиш этилган, «ўз йўлидан адашганлар, диний экстремистлар, Ватан хоинлари»га бағишланган «Қиёматга қолган қарз» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...