“Қулоқ” эмас, мадад бўлайлик
Ўзбекистонда аҳоли икки тоифага бўлинади. (Ҳукумат назарида)
Биринчиси: Айбланувчилар. (Буларга қўлга олингандан бошлаб то маҳбус бўлиб, қамоқда ўтирувчилар киради.)
Иккинчиси: Гумонланувчилар. (Буларга туғилганганидан то қўлга олингунига қадар яшаб юрадиган инсонлар киради.)
Бошқа вариант йўқ! Чунки бу ИАК яратиб қўйган ўзига ҳос, ўзига мос «Ўзбекча модул». Ушбу модулга бўйсунмаганлар ўз-ўзидан ватан хоинлари, гадолари, осмонни мусаффолигини кўра олмайдиган қора кучлар, террорристлар қаторига киритилади. Бўйсунганлар эса «Соҳта президентни» мадҳ этишга мажбурдирлар… Бу палакат модул ҳақида узоқ ёзмоқчи эмасман. Зотан хар биримиз «модулни» қандай ишлашини биламиз.
Хуллас қиссадан хисса шуки, Кенжа ботир уч бошли аждархони ўлдириш учун ҳам халқнинг мададини ҳис қилган экан. Шундай экан, бир биримизга «қулоқ» эмас, мадад бўлайлик!
Дилобар Эркинзода,
“Қўрқмаймиз!” флеш-моби лидери
Eltuz.com