Дайжест
28 март 2016

Оқни қора дейдиган замонлар ўтиб кетдими?

Наврўз мавзусини давом эттирган «Адолат» газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, сумалак тўла дошқозонларни ағдариб ташлаган замонлар бўлганини иддао қилади.

«Оқни қора, қорани оқ дейдиган замонлар қўрқинчли туш каби ўтиб кетди. Биз энди соғлом ақл, тафаккур, онг-шуур ва юксак маънавият ҳукмронлик қилаётган, эркинлик ва адолат устувор юртда… инсон қадрланадиган, унинг ҳуқуқлари кафолатланган… ўлкада истиқомат қиляпмиз», дейди газета.

Умуман, мақолани ўқибоқ, оқни оқ, қорани қора дейдиган замонлар ҳали ўтганга ўхшамайди-ку, деган фикр кечади хаёлдан.

«Биз бугун ёруғ, фаровон ўлкада… ҳаёт кечирмоқдамиз», деган сўзлар кунлаб чироғи ёнмайдиган, оиласини боқиш учун хорижда ойлаб-йиллаб хўрланиб меҳнат қилаётган ватандошларимизга туҳматдек туюлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 ноябр 2018
Таниқли ўзбек хонандаси Севара Назархонни маҳаллий ТВда ва бошқа жойларда намойиш этилаётган реклама роликларида кўп учратиш мумкин. Унинг ҳамма ...
25 сентябр 2015
– Дунёда икки юздан ошиқ давлат бор, деярли барчасида тинчлик, саноқли давлатлардагина маълум сабабларга кўра нотинчлик холос. Юртимиз юз ...
27 феврал 2023
Салом қадрли мухлислар бугун 27 инчи феврал, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 35-сонини тақдим этади. +++Каниза тахаллуси билан қўшиқ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...