Мултимедиа
2 ноябр 2015

Диктатор билан ўпишманг!

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Ислом Каримовга “ноқулай” савол берган журналистларнинг матбуот анжумани ўтаётган залдан қувиб солингани, минтақада Сўз эркинлиги, ўзини “Дунё демократияси ва сўз эркинлигининг посбони” хисоблайдиган Америка учун хам керак эмаслиги кўрсатди.

Озодлик радиосининг айтишича, хориж мухбирлари президент Каримовга ҳам савол беришга уринган. Бироқ, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳақидаги танқидларига муносабатини сўрашганида, Каримов жавоб беришдан бош тортган.

Диктатор Каримовнинг матбуот эркинлиги душмани эканлиги маълум ва шунинг учун хам, унинг хар қандай саволга жавоб беришдан буйин товлаши, барча учун табиий кўринар эхтимол.

Аммо, юқори мартабали мехмон Жон Керрининг, журналистлар қувиб чиқарилишига индамай қараб туриши – бу жуда ачинарли ва айни пайтда фожеали холат. Кўхна Самарқандда, АҚШ Давлат котиби хузурида юз берган бу бу хунук воқеа, Америка Марказий Осиёдаги диктатор президентларнинг энг нодемократик ва зулмкор салохиятларига юксак бахо беришини билдиради.

Шу ўринда бир воқеани эсладим. Канада ўтган хафтада Бош вазирни сайлади.

Узоқ ва хаққоний давом этган сайловолди кампанияси ва сайловдан сўнг Либераллар партияси ғолиб келди ва партия етакчиси Жастин Трюдо Бош вазир этиб сайланди.

43 ёшли янги вазир ўз тарафдорлари билан журналистлар билан учрашар экан, ўша даврада Либераллар партияси учун ноқулай бўлган бир савол янгради. Шу захотиёқ, Жастин Трюдони қуршаб турган Либераллардан бири журналистнинг овозини ўчириш пайига тушди.

Бироқ, Бош вазир Жастин Трюдо, ортига ўгирилиб, журналистни оғзининг ёпмоқчи бўлган хаммаслагини овозини ўчирди.

“Жим! Бу мамлакатда биз журналистларни хурмат қиламиз! Улар ноқулай саволларни беришади, бу уларнинг иши. Окей?” деди Трюдо ортида турган одамларга қараб.

АҚШ Давлат котиби Марказий Осиёга албатта энг биринчи навбатда Америка манфаатларнинг химояси учун келган.

ИШИД вахимаси ва бунинг ортидан минтақада ўсиб бораётган Россия ва Хитойнинг таъсири, Оқ уйдаги “Сўз эркинлиги ва демократия посбонлари”ни тезкор харакатларга ундаяпти.

Шунинг учун хам ўз харакатларининг самара бериши учун Оқ уй дастёрлари минтақадаги махаллий президентлар билан оғиз бурун ўпишмоқда. Америка сиёсатчилари, бу каби “ногигиеник муолажа” туфайли ўзларига диктаторлар онгида уя қурган антидемократия вирусини юқтиришмаса бўлди…

Тағин ўқинг
12 сентябр 2016
“Оила даврасида” газетаси (08.09.2016) бугунги Ўзбекистоннинг оддий аҳолисини энг кўп ўйлантираётган муаммолардан бири – банк пластик картаси орқали молиявий ...
3 сентябр 2018
Ислом Каримовнинг ўлганига икки йил бўлиши билан Ўзбекистон ҳукумати марҳум президентнинг шиорлари, расмлари ва китобларини йўқ қилиш кампаниясини бошлади. ...
5 январ 2018
Очиқ манбалар асосида суриштирув олиб борувчи Open source investigations журналистик гуруҳи, 29 декабр куни Шариф Иноятовнинг Россиядаги йирик бизнесига ...
14 декабр 2018
Машҳур ўзбек сатира устаси, актёр Обид Асомов 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида 55 ёшида оламдан ўтди. Бир неча кун ...
Блоглар
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...
3 ноябр 2019
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь ...