Арава синса ўтин, қолганлар шам ёруғида
Бу муаммо Ўзбекистоннинг қўшни Афғонистонга электр экспорт қилувчи ҳудудларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.
Ўзбекистондаги электр ўчиши билан боғлиқ азалий муаммолар, коррупция ва порахўрликнинг урчиши учун ҳам шароит яратмоқда.
Хусусан 23 сентябр куни Жарқўрғон туманига келган Сурхондарё вилоят электр идораси директори ўринбосари Жумаев Мамарасул муаммолар ечими сифатида электросет ходимларидан 13 кишига мажбурлаб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздирган.
Бироқ улар кетгач фақат уч кишигина – А. Қодиров, Р. Атамурадов ва У. Қўлдошевлар ишдан бўшатилди, “400 доллардан тегишли порани бермаганлари учун”, дейди маълум сабабга кўра ўз исмини айтишни истамаган eltuz.com манбаси.
Бироқ, Сурхондарё вилоят электр идораси директори ўринбосари Жумаев Мамарасулнинг чиндан ҳам қолган аризагўйлардан пора олгани олмаганига оид гапларни расмий манбалар орқали тасдиқлаш имкони бўлгани йўқ.
“Ишдан бўшаш ҳақида ариза берган қолган тўққиз нафар шахс иш жойида қолди. Муаммолар эса сира ўзгаргани йўқ, ҳамон қоронғида, шам ёруғида ўтирибмиз”, дейди жарқўрғонлик аёл.
Муқаддас Рўзимуродова
Eltuz.com