Кундалик
23 ноябр 2015

Швецияда Жуковский устидан cуд бошланди

Бугун, 22 ноябр соат 10 да, Швед шаҳри Эстерсундда 1978 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский устидан суд бошланди. Сочи калта олинган уртабуйли Жуковский судда хотиржам утирибди. У таникли ўзбек имоми Назаров Обидхонга суиқасд килишда айбланмоқда.

Суд узбек режими ва Обид Кори ишигв оид таништирувдан бошланди.

Кейин прокурор Петерссон Жуковскийга булган айблов хуосасини очиклади.

Бу мустақил одил суд томонидан кўриб чиқилаётган, бир учи Тошкентга бориб тақалувчи сиёсий суиқасд ишидир.

Асосий масала ўзига бегона бўлган Имомни ўлдириш учун Швецияга учиб келган эхтимолий котил Жуковскийнинг судда нимани иддао килиши устида боради.

Шу ўринда, саволлар жуда кўп. Прокурор Узбекистон ҳукумати унинг саволларига ҳар қандай жавоб бермагани ва ҳеч қандай алоқа олиб бормаганидан шикоят қилди.

Бошка масала Россиянинг нима учун Жуковскийни швед махкамасига топширгани юзасидандир. Нима учун ўзбек махфий хизмати хизмати ўз ҳамкасбларини экстрадицияни тўхтатишга рози қила олишмади?

Агар бунинг сиёсий сабабларга кўра килинган қотиллик экани судда исботини топса суд Тошкент расмийларининг инсонни қатл қилишга қарор бергани сабабини очиқлаши мумкин

Эхтимол, биз буни хеч качон била олмасмиз Хар холда Жуковскийни барча кулайликларга эга швед турмасидаги узоқ муддатли қамоқ жазоси кутаётган бўлиши эҳтимол.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 ноябр 2018
1992 йилнинг декабрь ойида Қаҳрамон Хўжақулов яна ўз манбаларидан жиддий маълумот олади. Бу сафар МХХ ходимлари Афғонистондан Ўзбекистонга контейнерда ...
15 март 2022
Ўзбек суҳандони орқа планидаги суратда россиялик мард аёл Марина Овсянникова. Рассом Туз
30 сентябр 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида швециялик ўзбек муҳожири Дўстназар Худойназаров қизил ва оқ балиқдан «олтин балиқ» қандай тайёрланишини намойиш қилади. ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб олдик. Бир бошдан ҳосилларни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...