Кундалик
7 апрел 2016

Оқсоқолларни ҳам энди Сенат «сайлайди»

«Халқ сўзи» газетаси яқин ойларда ўтказилиши мўлжалланган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тадбири Олий Мажлис Сенатининг жиддий назоратида ўтиши ҳақида мақола эълон қилди

Маълум бўлишича, Сенат Кенгашида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия тузилган. Бу комиссиянинг асосий вазифаси жойларда сайлов ўтказадиган 10 мингга яқин ишчи гуруҳга ёрдам беришдир.

Аслида Ўзбекистонда сайлов тўғрисида гапиришнинг ўзи жиддийлик эмас. Шундай бўлса-да, сайловга Сенатнинг бундай тўғридан-тўғри аралашуви бу ножиддийликни янада кучайтиради. Қолаверса, сайлов билан боғлиқ асосий ишларни Сенат комиссияси қилса, «дунёдаги энг ҳалол ва демократик» Марказий сайлов комиссия шимилдириғини тортиб ўтираверадими, деган ҳақли савол туғилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 сентябр 2020
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 13-мактаб директори, 47 яшар Нурбек Турдиевнинг жасади 31 август куни мактаб ҳожатхонасида осиғлиқ ҳолда топилди. ...
25 март 2024
Туркиянинг Denizli Honaz’ида яшаган 3 боланинг отаси 59 яшар пенсиядаги фермер Рамазон Оқбой (Ramazan Akbay) бундан тўрт йил олдин хотини ...
16 январ 2017
Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг Тошкентда уй қамоғида сақланаётган катта қизи яқинда Швейцария прокуратураси томонидан пул ювиш айблови бўйича ...
21 январ 2019
Facebook ширкати 17 январь куни Кремл лойиҳаси бўлган «Спутник» нашри ташвиқотига хизмат қилган тармоқдаги юзлаб саҳифалар ва аккаунтларни ўчирди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...